Oq qon kasalligi yoki leykemiya: turlari, belgilari, tashxis, davolash, asoratlari, tadqiqotlar. Варикоз касаллигини олдини олиш


ПРОСТАТИТНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ - DAVOLASH

ПРОСТАТИТНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ

ПРОСТАТИТНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ Ҳар қандай касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олган афзалдир. Бу бемор учун ҳам, шифокор учун ҳам қулай ва осон.

Аксар ҳолларда, даволашнинг нафи тегмаётганидан шикоят қилиб келган беморларга эътибор берсак, улар кўпинча совуқ ҳавода ҳам юпун кийинган, оёқларида совуқни ўтказадиган пойабзал, бошлари очиқ ҳолда кўрамиз.

Суриштирсак уйларидаги ҳожатхона ва таҳоратхона талабга жавоб бермайдиган аҳволда, ўзлари эса простатитнинг олдини олиш чоралари ҳақида умуман маълумотга эга эмасликлари аён бўлади. Албатта, бундай шароитда ҳар қандай малакали тиббий даволаш чоралари шифокор томонидан белгиланмасин, уларнинг нафи йўққа чиқиб кетаверади.

 

Тайинланган дори-дармонлар простатитни тузата бошлайди, аммо оёқдаги пойабзалдан совуқ ўтиши ёки ҳожатхонага ўтирган пайтда жинсий аъзоларнинг совқотиши простатитни яна қайта қўзғайверади.

 

Шуларни ҳисобга олиб қуйида етмишга яқин тавсияларни келтирдикки, уларнинг бирортасини ҳам аҳамиятсиз санамасликни, уларга нисбатан эътиборсиз бўлмасликни илтимос қиламиз. Акс ҳолда, шифокорнинг ҳам, беморнинг ҳам барча ҳаракатлари бесамар кетиб, киши хасталик гирдобидан қутула олмай юраверади.

Простатитнинг олдини олиш учун нималарга эътибор бериш керак?

 

1. Аччиқ нарсалар (саримсоқ, қалампир, мурч, аччиқ соуслар ва бошқалар)ни истеъмол қилиш простатитни қўзғайди. Шунинг учун бу нарсаларни касаллик қўзғаган пайтда асло истеъмол қилмаслик керак. Тузалгандан кейин ҳам уларни камроқ ейиш керак.

2. Простатит касаллигига ҳайдовчилар, мотоциклчилар, велосипедчилар, от ва эшак миниб юрувчи кишилар кўп йўлиқади. Бу простата безига бевосита механик таъсир (вибрация) кўп бўлиши натижасида простата бези яллиғланади. Бундай кишилар простата безига механиктаъсирни камайтириш учун, ўтирадиган жойларини қалинроқ, юмшоқроқ, қулайроқ қилиб олсинлар. Иш жараёнида тез-тез дам олиб, беш дақиқали бадантарбия машқларини бажарсинлар. Ҳар куни эрталаб гимнастика билан шуғулланишсин. Тўлиқроқ ва аниқроқ маълумотларни олиш учун мутахассисга мурожаат қилсинлар.

 

3. Организмни кўп чарчатиш, доим толиқиб юриш, уйқусизлик, руҳий ёки жисмоний зўриқиш (оғир жисмоний меҳнат, спортчиларни ҳаддан ташқари зўриқиб машқ қилиши ва ҳ. к.), стресслар, оилавий можаролар, сиқилиш простатитни қўзғатадиган факторлар ҳисобланади. Шунинг учун, юқорида санаб ўтилган ҳолатларнинг олдини олишга ҳаракат қилиш лозим.

 

4. Кийган ички кийимингиз моякларни сиқиб турмасин, акс ҳолда, моякларда қон айланиши ёмонлашади. Қон кам келгач, мояклардан совуқ ўтади ёки сиқиш натижасида терлаши ҳам мумкин. Бу ҳам простатит қўзғалишига сабаб бўлади. Маълумки, мояклар атрофида жуда кўп нерв томирларининг рецепторлари жойлашган. Моякларни сиқадиган тор ички кийим ана шу рецепторларга зарар етказади. Шунинг учун модага берилмаслик, яъни сиқиб турувчи ичкийим (“плавки”)ларни киймаслик керак. Ҳамиша пахта матосидан тикилган ичкийим кийиш лозим. Пахтадан қилинган ичкийимлар ҳавони яхши ўтказгани боис тери бемалол “нафас олади”. Синтетик матолар эса ҳавони ўтказмайди, натижада бадан терлайди. Бу эса простатит касаллигини келтириб чиқариши мумкин.

 

5. Ангина, грипп ва шунга ўхшаш касалликлар простатит қўзғалишига сабаб бўлади. Бу касалликка йўлиққанда ўзи ўтиб кетади, деб юрмасдан, тезда даволашланиш ва айниқса шу пайтда организмни иссиқ сақлаш керак. Бундан ташқари, доим спорт билан шуғулланиб, эрталабки бадантарбия машқларини мунтазам бажариб бутун танани чиниқтириш зарур.

6. Қабзият (ич қотиши), бавосир (геморрой) касаллиги билан оғриганда вена қон томирларида қон яхшиайланмайди, чаноқ бўшлиғида қон димланиб қолади. Бу ҳам простатитга олиб келиши, унинг кечиши ва давосига салбий таъсир қилиши мумкин. Бундай ҳолатларда, аввало, ичакларни, бавосирни даволаш, ва шу билан бирга ичмаслик, чекмаслик, аччиқ нарсаларни истеъмол қилмаслик керак.

 

7. Танани умумий совқотишидан, танага совуқ ўтиб кетишидан, қишда совуқда қолиб кетишдан эҳтиёт бўлиш керак. Кўчага чиқаётганда, албатта, иссиқ кийиниш шарт. Бирор сабаб билан қишда кўчада қолиб кетиб, совқотсак, тезда таксига ўтириб, уйга бориш керак. Бу дори — дармонга сарфланган маблағдан анча арзондир.

 

8. Танани ҳамиша совуқдан асраш, қишда иссиқ бош кийимсиз уйдан чиқмаслик керак. Айрим ёш йигитлар сочларининг турмаги бузилмасин, деб қаҳратон совуқда ҳам бош кийим киймасдан юришади. Натижада улар менингит, гайморит, простатит каби касалликларга йўлиқадилар. “Простата бези чаноқнинг ичида бўлса, бош тананинг юқорисида бўлса, қандай қилиб простатит бўлишим мумкин?”, деган савол туғилиши табиий. Совуқ пайтда бош кийим киймасдан юриш простатит ва бошқа касалликларни келтириб чиқаради. Чунки простата бези ғоят сезгир бўлиб, организмнинг қайси қисмидан совуқ ўтмасин(бош, оёқ, қўл, тана ва ҳ. к. ), шуларга жавобан у бир зумда яллиғланади. Шунинг учун уни асраш, яъни ҳамиша иссиқ сакдаш керак.

 

9. Пойабзал куз, қиш ва баҳор ойларида оёқларни, албатта, иссиқ тутадиган бўлиши шарт. Чунки оёқдардан совуқ ўтса, дарров простатит кўзғайди. Айрим уйланмаган ёш йигитлар бундан бехабарлиги боис, чиройли, лекин оёқни иссиқ сақламайдиган пойабзад кийиб юришади ва ўзлари сезмаган ҳолда простата безини яллиғлантириб қўйишади. Улар уйлангач, хотини билан жинсий ҳаёт бошлангандан кейин касалликка чалинганини пайқашади.

 

10. Баъзан гўй, маърака ёки таъзия маросимлари елвизак шамол айланиб турадиган ҳовлиларда, кўчаларда ёки очиқ майдонларда ўтказилади. Шунинг учун ҳар биркиши қандай жойга бораётганини аниқлаб ҳаракат ҚИЛиши лозим (масалан, иссиқ чопон ёки пальто кийиб). Елвизак ўтиб турган совуқ жойдан иложи борича тезроқ туриб кетиш керак. Бунақа жойда ўтириб, зиёфатни еб, касал бўлгандан кўра, соғлигимизни асраганимиз маъқулроқ.

 

11. Усти совуқ нарсалар (масалан, тош, мармар, асфальт, бетон, пластмасса стулчалар)га ўтириш мумкин эмас. Уларга озгина ўтирсангиз кифоя, дарҳол простатит қўзғайди. Борди-ю шунақа жойларга ўтиришга тўғри келиб қолса, намни ўтказмайдиган бирор нарса (масалан, букланган рўмолча, газета, картон қоғози бўлаги ва ҳ. к. ) қўйиб, кейин ўтириш керак.

 

12. Киши терлаганда ички кийими ҳам намланади. Ҳожатхонага кириб то ҳожатини тугатгунча ичкийимдаги намлик совиб қолади, у аврат аъзолардан нам ўтказиб, простатит қўзғалишига сабаб бўлади. Бундай пайтда, агар киши ўз уйида бўлса, тезда нам ичкийимни ечиб, қуруғига алмаштириши лозим. Уйда эмас, бошқа жойда бўлганда эса шамол тегмайдиган жойни топиб, ўраниб, совуқдан сақпаниб туриш керак.

13. Айрим пайтда, икки оёғи ўртаси, мояклар билан сонининг ораси, орқа тешик атрофи терлайди. Ҳожатга ўтирганда, шу терлаган жойларига салқин ҳаво тегиб, совуқ ўтади. Бу ҳам простатит касаллигига олиб келиши мумкин. Бундай пайтда ҳожатга ўтиришдан олдин ҳожатхона қоғози, рўмолча ёки ичкийимнинг ўзи билан терлаган жойлар артиб қуритилади, ундан кейин ҳожатга ўтирилади.

 

14. Синтетик пайпоқларни кийиш зарарли. Чунки улар оёқларни терлатади. Натижада, нам тортган иайпоқдан оёққа ва бутун вужудга совуқ ўтади. Бу эса простатитга сабаб бўлиши мумкин.

 

15. Ҳаётда турли ҳолатларда (масалан, совуқ сувга тушиб кетганда, совуқ ҳавода узоқ вақт велосипедда, мотоциклда, юк машинасининг юкхонасида юришга тўғри келиб қолганда ёки қишда совуқ уйда ётганда ва бошқа умумий совқотишнинг рўй бериши оқибатида простатит қўзғалиши мумкин. Шунга ўхшаш ҳолатларни эътиборгаолиб, танамизни доим иссиқ сақлашга ҳаракат қилишимиз керак.

 

16. Мактаб ёшидаги баъзи болалар эрта баҳорда ҳам, ёзда ҳам, кеч кузда ҳам ҳаво ва сувнинг иссиқ-совукдигига қарамай, чўмилаверадилар, ўзлари сезмаган ҳолда простата безини шамоллатиб қўядилар. Шунинг учун биз катталар уларни назорат қилишимиз, ҳаво совуқ пайтда чўмилиш- нинг салбий оқибатларини тушунтиришимиз лозим.

 

 

17. Сурункали простатити бор кишилар (соғлом одамлар ҳам) ёзда — очиқ жойда, дарё, сой, анҳор, ариқтарда чўмилиб чиққанда уларнинг ичкийимларига шамол тегиб, совуқ ўтади. Натижада простатит қўзғайди. Айрим кишилар эса чўмилиб бўлгач, ичкийимни обдон сиқадилар-да, қуритмасдан намлигича кийиб кетаверадилар. Бу ҳам асло мумкин эмас. Шунинг учун чўмилишга олдиндан тайёрланиб, чўмилиб чиққандан кейин кийиш учун қуруқ ичкийим ҳам олиш керак.

 

18. Жинсий алоқа билан узоқ вақт шуғулланмаслик тана учун зарарлидир, деган нотўғри фикр кенг тарқалган. Мана шу фикрдан қўрқиб, уйланмаганлар никоҳдан олдин, уйланганлар эса узоқ сафарда юрганда никоҳдан ташқари жинсий алоқа қилишга ёки онанизм (ўзини ўзи қўли ёрдамида қондириш) билан шуғулланишга ҳаракат қиладилар. Аслида эса, ҳар қандай одам ўзини жинсий алоқадан тийиб юриши мумкин ва бу организм учун зарарсиздир. Жинсий режим бузилганда дастлаб 15-20 кун киши озгина асабийлашиб, жинсий майли қўзғалиб туради, холос. Кейин бу нохушлик ўз-ўзидан барҳам топиб, организм янги шароитга мослашиб қолади. Шунинг учун сафарга кетувчилар ўзига вақтинчалик жуфт топишга уринмасдан, зерикмасдан юриши мумкин. Чунки бундан уларнинг соғлиғига ҳеч қандай зарар етмайди.

 

19. Онанизм билан шуғулланиш простатитнинг олдини олармиш, яккалик муаммоларини ҳам ҳал қилармиш, деган нотўғри фикр ҳам кенг ёйилган. Ваҳоланки, онанизм ҳар қандай кишига ҳам руҳий, ҳам жисмоний жиҳатдан салбий таъсир қилади. Бу ёмон иллат простатит пайдо бўлиши учунқулай шароит яратиб беради. Бундан ташқари, у жинсий функциянинг бузилишига, эрекциянинг бемаврид ва суст бўлишига, уруғнинг тезда оқиб кетишига, аёлга нисбатан майлнинг сусайишига, ўзига бўлган ишончнинг йўқолишига сабаб бўлади.

 

20. Сурункали простатит узоқ вақт бир жойда ўтириб ишлайдиган, кам ҳаракат қиладиган касб эгалари ва ишчилар ( ҳисобчилар, компьютерчилар, хона ишчилари , этикдўзлар, ҳайдовчилар ва ҳ. к. )да кўпроқ учрайди. Чунки уларда кам ҳаракатланиш ва доимий ўтириш натижасида кичик чаноқ бўшлиғида қон айланиши секинлашиб, бу ердаги аъзоларнинг қон билан таъминланиши бузилади, қоннинг тўхтаб, димланиб қолиш ҳоллари юзага келади. Натижада ундаги аъзолардан бири – простата бези яллиғланади.

Шунинг учун бундай ишлайдиган кишилар ҳар соатда бир марта, беш дақиқалик бадантарбия машқтарини бажариши, кўпроқ юриши керак. Қуйидаги машқлар бажарилса улар учун жуда фойдалидир:

– оёқлар билан “қайчи” ва велосипед ҳайдагандек ҳаракат қилиш;

– 10 ёки 20 марта ўтириб туришнинг жуда катта фойдаси бор!;

– чаноқ бўшлиғи соҳасидаги, айниқа, мояк халтаси билан анал тешик ўртасидаги мушакларни қисиб, орқа тешикни юқорига кўтарувчи ҳаракатлар қилиш. Бу машқ жуда фойдали бўлиб, у геморрой (бавосир) ва простатитнинг олдини олади, олатнинг узоқ вақт таранг туриш қо- билиятини оширади. Уни хонада ўтирган пайтда бажарганда ҳам буни ҳеч ким сезмайди. Ушбу машқни бажариш учун ишдан тўхташ шарт эмас. Эсга тушган пайтда бемалол бажариш мумкин.

21. Эротик расмларни, журналларни, порнографик киноларни кўриш, шу мавзудаги китоб ва ҳикояларни ўқиш бизнинг миллатимизга тўғри келмайдиган хунук иш.Тиббиётда ҳам бу ишлар киши саломатлиги учун зарарли эканлиги исботланган. Чунки улар шаҳватни қўзғатади. Натижада, простата бези суюқлик ишлаб чиқара бошлай- ди. Аммо бу жараён жинсий алоқа билан тугамайди, без халтаси ичи суюқликка тўлиб, шишиб кетади ва бу простатитга олиб келади. Бу кўпроқ уйланмаган ёшлар ўртасида кўп кузатилади.

 

22. Чекиш организмга салбий таъсир кўрсатади, эр- какларнинг мижозини сусайтиради. Никотин мижозни сусайтиришдан ташқари, мояк тўқимасини ҳам ишдан чиқаради. Жинсий заифликни даволаш учун аввало чекмаслик шарт.

 

23. Ароқ, вино, пиво ва бошқа маст қилувчи ичимликларни ичиш, наркотик моддаларни истеъмол қилиш соғликка катта зиён келтирадиган амаллардир. Чунки улар организмнинг барча аъзоларини заҳарлаб, иммунитетни пасайтириб юборади, қонда эркаклик гормонлар миқдорини камайтиради, жинсий функцияга ёмон таъсир қилиб, жинсий майлни кескин сусайтиради. Уларнинг бундан бошқа яна жуда кўп салбий таъсирлари ҳам бор. Шифокорнинг олдига касал бўлиб борсангиз, у сизга, биринчи навбатда, ичиш ва чекишдан қатъий воз кечишни буюради. Тузалгунча кўп эркаклар ичмай ва чекмай юришади. Кейин эса яна шу зарарли одатларини давом эттиришади. Унутмаслик керакки, сурункали простатит, ҳеч қачон бутунлай йўқолиб кетмайди. Ушбу касаллик бемор билан доим бирга юради. Тузалгандан сўнг ичиш ва бошқа зарарли одатларни бошласа, простатит яна қайта қўзғалади.

 

24. Простатит зинога борувчи эркаклар орасида кўп учрайди. Жамиятда ҳам, тиббиётда ҳам зино таъқикда- нади. Зинокорлар турли юқумли касалликларни ўзларига юқтириб оладилар. Улар эса простатитга олиб келади.

 

25. Айрим эркаклар “хоҳишни кучайтириш”, “ўзига бўлган ишончни орттириш” учун аввал озгина ароқ ичиб, кейин аёл билан қўшиладилар. Аммо бу нарса хоҳишни кучайтирса ҳам, табиий қобилиятни пасайтиради. Тез-тез шундай қилаверса, эркак импотент — жинсий алоқага ярамайдиган бўлиб қолади. Бундай ишга берилган эркак тез толиқиб, ожиз бўлиб қолади, организмини ишдан чиқариб, тез қаритади.

 

26. Простатит бепуштликка ҳам олиб келади. Бундай касалликка чалинган эркак жинсий алоқа қила олса-да, лекин ундан фарзанд бўлмайди. Буни билмаган баъзи эркаклар, ўзини соғлом деб ўйлаб, хотинини бола кўрмасликда айблайди. Бечора аёл шифокорларга ўзини даволатади. Эркак эса ўзини текширтиришдан бош тортиб, вақтни бой бериб юраверади. Бундай муаммога дучор бўлган эр-хотинларга маслаҳатимиз, тезда шифокорга бориб, ўзларини текширтирсинлар.

 

27. Простатитга чалинган бемор жимоъ (жинсий алоқа) билан шуғулланиши мумкинми? — Бундай беморларга жинсий алоқа нафақат мумкин, балки керак ҳамдир. Жимоъ пайти простата безига кўп қон келади, у қисқара бошлайди. Бу пайтда без ичида модда алмашинуви жараёнлари кучаяди, яллиғланиш натижасида ажралиб чиқаётган парчаланиш маҳсулотлари ва токсинларнинг чиқарилиши тезлашади. Тўлақонли жинсий актда улар без секрети билан бирга қўшиб чиқариб юборилади. Шу сабабдан шифокорлар беморларга жинсий алоқани тўхтатмасликни тавсия қиладилар.

28. Айрим кишилар простатит касаллигига чалингани туфайли жинсий алоқага заиф бўлиб қолгач, шаҳватни қўзғатувчи гормонал дориларга ружу қўядилар. Бу препаратлар эркак мижозини вақтинча кучайтириши мумкин. Лекин улар жинсий безларни зўриқтириб, тезда ишдан чиқариши аниқ. Дорихоналардан турли дориларни олиб, истеъмол қилиш аянчли оқибатларга олиб келади. Шунинг учун муаммолар пайдо бўлганда зудлик билан мутахассис уролог-андрологга мурожаат қилиш керак.

 

29. Икки дақиқадан беш дақиқагача давом этадиган жинсий алоқа кўпчилик одамлар учун одатдаги табиий меъёрдир. Айрим кишилар учун эса 10-15 дақиқа ёки ундан кўпроғи норма ҳисобланади. Агар жинсий алоқабир ярим дақиқадан кам вақтда тугаса, бу касаллик аломатидир. Шундай бўлган ҳолатда тезда шифокорга мурожаат қилиш керак. Жинсий алоқани ҳаддан ташқари чўзиб юбориш ҳам простата безининг зўриқишига ва яллиғланишига олиб келиши мумкин.

 

30. Жинсий алоқага ҳаддан ташқари кўп берилиб кетиш зарарлидир. Кўп жинсий алоқа қилаверганда, организм ўзи учун зарур қувват, кучни тўплашга улгура олмайди. Натижада асаб тизими ҳаддан ташқари қўзғалиб, кейин ҳолдан тояди, мижоз сусайиб, юрак-қон томир тизимига зарар етади. Бу эса миокард инфаркти, мияга қон қуйилиши ва бошқа касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, лаззатланишни чўзиш учун қайта-қайта жинсий алоқа қилиш зарарлидир. Чунки бу простата безини яллиглантиради.

 

31. Айрим йога билан шуғулланадиган кишилар ўз таълимотларига асосланиб уруғни ва эркаклик қувватини сақлаб қолиш учун узоқ вақтгача эякуляция қилмай юрадилар. Таъкидлаб ўтиш керакки, узоқ муддат давомида эякуляция қилмаслик эркак соғлигига жуда салбий таъсир қилиши ва простатитга олиб келиши мумкин. Гап шундаки, ҳар бир соғлом аъзо ўз вазифасини доимо бажариб туриши керак, ва шу жумладан простата бези ҳам. Гарчи эякуляция бўлмаётган бўлса-да, у шиллиқ ишлаб чиқаришда давом этаверади. Без йўллари аста- секин ушбу шиллиқ билан тўлиб безнинг шишишига ва оқибатда ундаги веноз қон томирларининг қисилишига олиб келади. Буларнинг барчаси эса қоннинг туриб қолишига ва простатитга сабаб бўлади.

 

32. Яна бошқа Шарқ таълимотларига асосланадиган кишилар эса, эякуляция қилмаган ҳолда, жинсий алоқа билан ҳар куни фаол шуғулланиб юрадилар. Кичик чаноқ бўшлиғи аъзоларига кўп қон келиши, простата безининг секретор аппаратининг стимуляцияланиши нормал физиологик ҳолда эякуляция билан тугаши лозим. Агар бу иш содир бўлмаса, безда шиллиқ тиқилиб қолиши ва бунинг натижасида простатит келиб чиқиши мумкин.

Шунинг учун бундай кишилар эҳтиёт бўлишлари ва простата безида тиқилиб қолишнинг олдини олувчи машқларни канда қилмасликлари керак.

 

33. Айрим кишилар, аёлнинг бўйида бўлиб қолмасин, деб уруғни тўкадиган пайтда, закарини аёлининг қинидан чиқариб, уруғни қиндан ташқарига тўкади. Доим шундай қилинса, простата бези мускул аппарати тонуси сусайиб кетади. Бу эса простата безининг сурункали яллиғланишига, эркак мижозининг сусайишига сабаб бўлади.

 

34. Эркакларнинг жинсий алоқада заиф бўлиб қолишига фақат простатит сабаб бўлар экан, деган хулосага бормаслик керак. Бошқа касалликлар (масалан, қандли диабет, семириш, евнухоидизм, Базедов ва Аддисон касаллиги, гипофизар семизлик, эркаклар таносил системасининг турли касалликлари ва ҳ. к.) ҳам эркакни жинсий заифликка олиб келии!и мумкин. Шунинг учун шифокорга борганда бошқа аъзоларни ҳам текширтириш керак.

 

35. Простатитнинг олдини олиш учун меҳнат ва дам олип! режимини тўғри ташкил этиш, жинсий ҳаёт гигиенасига эътибор бериш керак. Қайси пайтда жинсий алоқа қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уни билмаслик организмга жиддий салбий таъсир кўрсагиши мумкин. Шунинг учун қуйидагиларга эъгибор беришингизни сўраймиз.

Қайси пайтда жинсий алоқа мумкин эмас?

• Иссиқ вақтларда ва иссиқ жойларда жинсий алоқадан сақланиш лозим;

• Қорин тўқ пайтда, ошқозон тўла бўлганда жинсий алоқа қилмаслик керак, чунки бу меъда фаолиятига зид бўлиб, келиб чиқадиган хасталикларга тез ва оғир таъсир қилади;

• Оч қоринга жинсий алоқа қилиш янада зарарлироқ бўлиб, у инсон табиатига зиддир. У эркакнинг табиий қувватини кесиб, оқибатда бошқа касалликларни чақиради;

• Маст ҳолда жинсий алоқа қилиш ҳам руҳий, ҳам жисмоний соғлик учун зарарлидир. Кўп эркаклар тўшакдабиринчи омадсизликка маст ҳолда учрайдилар ва бу уларнинг руҳиятига салбий таъсир қилиб, бора-бора жинсий ожизликка олиб келади;

• Ошқозон иши бузилган пайтда, кусиш ёки ич кетишдан сўнг жинсий алоқадан ‘сақланиш керак;

• Қон олдиргандан сўнг ёки қон кетгач жинсий алоқа қилиш мумкин эмас;

• Чарчаган пайтда ҳам ўзини мажбурлаб жинсий алоқа қилмаслик керак;

• Жанжаллашиб қолганда, кайфият бўлмаганда, бирор муаммони ўйлаб турганда жинсий алоқадан сақланиш зарур. Чунки бундай пайтда эркакнинг тўшакда омадсизликка учраш хавфи кўп бўлиб, бу нарса келажакда ҳатто импотентликкача олиб келиши мумкин;

• Эрталаб наҳорда ҳам жинсий алоқадан тийилиш афзал;

• Аёл ҳайз кўрганда ёки бирор бошқа сабаб қинидан қон, йиринг ёки оқмалар келаётганда жинсий алоқадан сақланиш керак. Бу нарса эркакнинг руҳиятига салбий таъсир қилиши билан бирга турли касалликларга ҳам сабаб бўлиши мумкин;

• Соғлиқ, ҳақиқий хоҳиш-истак ва рағбат бўлмаганда жинсий алоқа билан шуғулланиш мумкин эмас;

• Жинсий алоқа кечқурунги овқатдан 2-3 соатдан сўнг, кечаси ухлашдан олдин бўлгани афзал. Чунки бу пайтда ошқозондаги овқат ҳазм бўлишга улгурган, жинсий алоқадан кейин эса эрталабгача бир неча соат ухлаб, қувватни тиклаб олишга имкон бўлади. Қолаверса, узоқ вақт ухлаганда аёл бачадонида уруғ жойлашиб олиши осон бўлади.

 

36. Очиқ ҳавода спорт билан кўпроқ шуғулланиш керак. Фақатгина простатитга чалинган эркакларга спортнинг сузиш ва велоспорт турлари тавсия этилмайди. Италиялик олимлар простатит билан касалланган кишиларни икки гуруҳга бўлиб, тажриба ўтказишган. Биринчи гуруҳдагилар спорт залида, тренажёрларда шуғулланганлар. Иккинчи гуруҳдагилар эса очиқ ҳавода фаол ўйинлар (югуриш, футбол, баскетбол) ўйнашган. Шунда иккала гуру\ца ҳам тузалиш кузатилган. Лекин очиқ ҳавода шуғулланган гуруҳда натижа 50 фоизга юқорироқ бўлган. Шундай экан, ҳафтада уч марта спорт майдонига чиқиб, спорт билан шуғулланиш лозим.

 

37. Спорт билан шуғулланиб терлагандан кейин, баданни қуритиш, спорт курткаси ёки чопонга ўралиб уйга қайтиш керак. Шундай қилганда шамоллашни олдини олган бўламиз.

 

38. В.итаминли мевалар, шарбатлар, витаминли ҳап- дориларни қишда ва баҳорда кўпроқ истеъмол қилиш керак. Булар организмнинг иммунитетини кучайтириб, умумий қувватни оширади.

39. Жисмоний меҳнат билан шуғулланиш қариликни, жуда кўп хасталикларни, шу жумладан, простатитни ҳам олдини олади. Ҳаётий тажрибалар шуни кўрсатадики, 80- 90ёшда ҳам қўлда кетмон билан ерда ишлайдиган отахонлар, 55-60 ёшли жисмоний меҳнат қилмайдиган инсонлардан ўзларини соғломроқ ва тетикроқ ҳис қиладилар. Олимлар ана шу жисмоний фаоллик уларни шундай узоқ умр кўришига сабаб бўлган, деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун, ҳаётингиз давомида доимо жисмоний меҳнат билан ҳам шуғулланишга ҳаракат қилинг.

 

40. Айрим беморлар бир неча шифокорни маслаҳат ва тавсияларини бир вақтда бажармоқчи бўлиб янглишадилар. Чунки тўғри берилган маслаҳатлар ҳам баъзида бир-бирига зид бўлиши мумкин. Шу сабабдан касалликни бир шифокор-мутахассис тавсиялари асосида даволанг.

41. Сурункали простатит даволангандан сўнг вақти- вақти билан рецидив бериши, яъни қайта қўзғаб туриши мумкин. Агар уни ўз вақтида аниқпаса даволаш анча осон ва енгил бўлади. Уни олдини олиш мақсадида ремиссия даврида, яъни хасталик қўзғамаган пайтларда ҳам шифокорнинг тавсияларига доимо риоя қилиб юришни унутманг.

42. Даволангандан сўнг узоқ вақт давомида инсонни ҳеч нарса безовта қилмаслиги мумкин. Аммо, шундайбўлсада, нақти-вақти билан профилактик тарзда шифокор куригидаи ўтиб туринг. Чунки, касаллик яширин тарзда бошланган бўлса, сиз буни сезмаслигингиз мумкин.

43. тараққиёт қулайликлари кўпайган сари инсоният длнгасалашиб бормоқда. Бу эса кам ҳаракатлилик оқибатида жуда кўп хасталикларнинг, шу жумладан, простатитпинг ҳам кўпайишига сабаб бўлмоқда. Шунинг учун ушбу “зарарли” қулайликлар (автомобиллар, лифт, пульт ва ҳ. к. лар)дан камроқ фойдаланишга, ҳар бир имкон бўлган жойда ўтириб-туришга, автомобилдан камроқ фойдаланиб, кўпроқ пиёда ёришга, зинапоялардан чиқишда лифтдан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг.Простатит касаллиги намозхонлар орасида жуда кўп учрашини ва улар бу хасталикдан кўп озорланишини ҳисобга олиб, кўрсатма ва тавсияларимизнинг бир қисмини уларга ҳам қаратдик.

 

44. Ҳар бир киши уй қуришни режалаштираётганда, аввало, таҳоратхона ва ҳожатхонани ҳар жиҳатдан қулай қилиб қуриши мақсадга мувофиқ. Жумладан, ҳожатхона иссиқ ва унда елвизак шамол айланмайдиган бўлишига эътибор қаратиш керак. Таҳоратхона (ҳаммом) иссиқ бўлсин, унда доим иссиқ сув, қуруқ сочиқ ва совун бўлиши керак. Таҳоратхона ювиниш учун қулай бўлиши шарт. Чунки, даволангандан кейин яна совуқ ҳожатхонага ёки таҳоратхонага кирадиган бўлса, беморда касаллик қайта қўзғалаверади. Бу нафақат ўзимизнинг, балки оила аъзоларимизнинг соғлигини асраш учун ҳам жуда зарурдир.

 

45. Ҳар бир киши катта ҳожат чиқаришни имкон борича ўз уйида, юқоридаги шароит мавжуд жойда қилиши керак. Ҳар инсоннинг ҳожат чиқарадиган маълум вақти бўлади. Кимдир ҳар куни эрталаб ёки пешин ёхуд кечқурун катта ҳожат чиқаришга ўрганган. Бу пайтда у уйида эмас, ишхонасида ёки йўлда бўлиши мумкин.

Бу жойларда эса унинг уйидагидек етарли шароит (иссиқ ҳожатхона, иссиқ таҳоратхона, иссиқ сув, қуруқ сочиқ, совун ва ҳ. к.) бўлмаслиги мумкин. Ноқулай шароитда катта ҳожат чиқариш ҳам простатит касаллигига йўлиқиш ёки унинг қайта қўзғалишига сабаб бўлиши мумкин. Шундай экан ҳар бир киши ўзининг катта ҳожат чиқариш вақтини белгилаб олиши керак.

Айтайлик, бу одам доимо эрталаб уйида бўлади, шунинг учун эрталабки вақтга ўтмоқчи. Бу учун, эрталаб туриб, бомдодга таҳорат олишдан олдин ҳожатхонага кириб, гарчи зарурат бўлмаса ҳам, катта ҳожат учун ҳаракат қилади.

Кейин эса ўзи одатлан- ган вақтидаги заруратни инкор қилади ва ҳожат чиқариш учун ўтирмайди. Қистов 10-15 дақиқа давом этади, холос. Шу пайтда ўтирмаса, кейин зарурат ўтиб кетади. Иккинчи кун яна бомдоддан олдин катта ҳожатга ўтиради, одатдаги вақтида эса ҳожатга бормайди. Шу ҳолат 3-5 кун давом этса, кишининг организми янги тартибга ўтиб олади.

Шунинг учун ҳар бир киши катта ҳожатини чиқаришда ўзи учун қулай вақт яратиб олиши ва уни иложи борича ўзгартирмасликка ҳаракат қилиш керак.

 

46. Имкон борича, ҳамма вақт иссиқ таҳоратхонада ёки ҳаммомда таҳорат қилиш керак. Айрим пайтлар, одамлар очиқ далаларда, масжид ҳовлиларида, қурилиши битмаган биноларда ёки совуқ таҳоратхоналарда (гарчи идишларидаги. сув иссиқ бўлса ҳам!) таҳорат қилаверадилар. Бунда улар авратларини ювмасалар-да, баданлари ва оёқ-қўллари нам бўлганлиги учун совуқ ўтади (ёз ойларида эса елвизак шамол хавфли). Натижада улар простатит касаллигига чалинишади. Шунинг учун таҳорат- ни шамол айланмайдиган иссиқ таҳоратхонада қилиш керак. Лекин ҳаддан ташқари иссиқда қолиб, терлаш ҳам соғлиққа зарар етказади.

 

47. Имкон борича, йил давомида (қишда, баҳорда, ёзда ва кузда) намозхонлар яшайдиган уйларнинг таҳоратхонаси (ҳаммоми)нинг иситиш тизими бир маромда ишласин. Ёз ойларида, ҳаво жуда иссиқ бўлган пайтда ҳам, қуёш тушмайдиган ҳаммом зах ва салқин бўлади ва бу простатитни қўзғаши мумкин.

 

48. Таҳорат учун сув иссиқ бўлиши, аъзоларни артадиган сочиқ (ёки латта) эса қуруқ бўлиши керак. Имкон бўлса, мустаҳабдан олдин қуруқ сочиқни иссиқ батареяустига қуйиш керак. Агар иссиқ сув айланадиган батарея ўрнатилмаган, унинг ўрнига иссиқ печка бўлса-ю, устига ёки ёнига қўйилган сочиқнинг ёниб кетиш хавфи бўлса, аввал сочиқни печкага яқин тутиб иситамиз ва совимаслиги учун уни ўраб қўямиз. Аъзоларни сув билан ювгач, ўраб қўйилган иссиқ сочиқни очиб артинамиз. Чунки сув иссиқ бўлса ҳам, сочиқ совуқ ёки нам бўлса, простатит яна қўзғалади. Артинадиган сочиқ сифатли, пахтадан гайёрланган, сув ва намни яхши шимадиган бўлиши керак. Акс ҳолда, сочиқ дарров ҳўл бўлиб, аъзоларнинг совқотишига, касаллик қўзғалишига олиб келади.

 

49. Ҳожатхонада, таҳоратхонада ўтирганда авратларни зҳтиёждан ортиқ очмаслик керак. Чунки, тананинг қанча кўп жойи очиқ бўлса, шунча кўп совуқ тегиб, организмдаги иссиқлик чиқиб кетади, бел, буйраклар шамоллаб, простатитни қўзғайди.

 

50. Ҳожатхонада авратларни очган ҳолда кўп ўтирмаслик керак. Агар беш дақиқадан ортиқ ўтирилса, мояклардан ва орқа тешик томондан совуқ ўтиб, нафақат простатит, балки бошқа касалликларни ҳам келтириб чиқаради.

 

Афсуски, айрим кишилар ҳожатхонага киргач, тамаки маҳсулотларини бемалол, шошилмасдан чекиб ўгираверади. Тамаки чекиш мумкин эмас, чунки у соғликка зарар. Айримлар ҳожатхонада китоб ёки газета ўқиб ўтиришга одатланган.

 

Баъзилар эса ҳожатхонага киргач, телефонда гаплашиб ўтиришади. Аёнки, бундай кишилар ҳожатхонада узоқ вақт қолиб кетишади. Бундай жойда ҳожат чиқаришдан бўлак бирор иш қилиш мумкин эмас. Тиббиётда ҳам ҳожатхонада узоқ вақт қолиш тақиқланади.

 

Чунки кўп ўтириш натижасида орқа тешик атрофида қон босими ошиб, қон айланиши секинлашади, ичаклардаги босим ошиб, йўғон ичакда зўриқиш пайдо бўлиб, ташқарига чиқади ва бу бавосир (геморрой) касаллигига олиб келади. Бавосирнинг ҳам асоратлари ачинарли бўлиб, унга чалинмаслик учун ҳожатхонада узоги билан беш дақиқадан ортиқ ўтирмаслик керак.

 

51. Далаларда, тоғларда, чўлларда, очиқликларда катта қожатга ўтиришга тўғри келганда ёки қишлоқ жойларида қурилган айрим ҳожатхоналарнинг пастки тешигидан елвизак шамол (сквозняк) айланиб туради.

 

Бу жойларда катта ҳожатни бажариш учун ўтирганда, бир дақиқадаёқ простата безини шамоллатиш ёки қайта қўзғаш мумкин. Имкон борича бундай жойларда ҳожат қилмасликка ҳаракат қилиш керак ёки буни тез бажариб, зудлик билан туриши лозим.

 

Агар ҳожатхонада елвизак шамол айланадиган бўлса, тезда уни шамол айланмайдиган, иссиқни сақлайдиган қилиб қайта қуриш лозим. Акс ҳолда ўзингиз ҳамда барча оила аъзоларингиз касалликка чалиниб азият чекасиз. Қариндош, қўшни ёки танишларингизнинг ҳожатхонаси ҳам шундай нотўғри қурилган бўлса, уларга ҳам шу дўстона маслаҳатни беринг, токи улар ҳам касалланиб юрмасин.

Дала, тоғ, чўл, очиқликда, ёки тагидан елвизак шамол айланадиган ҳожатхоналарда қазои ҳожат қилишга тўғри келиб қолса, имкон қадар тез тугатиб, кесак ёки қоғоз билан артиниш керак. Мана шунинг ўзи кифоя қилади. Бундай жойларда аъзолар ҳатто иссиқ сув билан ҳам ювилмайди. Чунки бундай қилинса, ўша заҳоти касалланиш мумкин.

Ҳожатхонага кириб сийгандан сўнг, айрим кишилар жинсий аъзоларини сув билан ювишга одатланганлар ва буни шариат талаби деб ҳисоблайдилар. Аслида эса сув билан ювиш шарт эмас ва бу шаръий қоидаларда кўрсатилган. (Қаранг: “Простатитга чалинганлар учун амалий қўлланма”. 2015) Афсуски, кўп эркаклар сийгандан кейин авратларини сув билан ювиб простатит касаллигига йўлиқадилар.

Баъзи кишилар ҳожатхонага катта ҳожат учункириб, ҳожатини чиқаргач, ундан кейин нажосат чиққан жойни сув билан ювиш шарт ва бушариатнинг қатъий талаби деб ўйлайдилар. Аслида эса бундай эмас ва бу ҳукмларни тегишли манбалардан топиб олиш мумкин. (Қаранг: “Простатитга налинганлар учун амалий қўлланма ”.2015)

Агар: 1) иссиқ таҳоратхона, 2) иссиқ сув ва 3) қуруқ сочиқ бўлмаса, ҳожат чиқадиган аъзоларни сув билан ювиш шарт эмас! Акс ҳолда бу простатитга олиб келади.

Айрим кишилар оёқларини ювадилар-у, сочиқ билан артмасдан, нам оёққа пайпоқни кийиб кетаверадилар. Бундай қилиш асло мумкин эмас. Шундай қилинса ёзда ҳам простатит қўзғайди. Ёз пайтида бу хуш ёқсада, простатитга сабабчи бўлади. Шунинг учун оёқни ювгач, албатта, қуруқ сочиқ билан артиб, кейин пайпоқ кийиш керак.

Ювинишдан сўнг сочиқ билан артинаётганда, аввал тананинг “катта юзали” аъзоларини, яъни юзни ва қўл билакларининг олд ва орқа томонларини артиб, кейин тананинг “кичик юзали” қисмлари (қулоқяар, бармоқяар ораси, бўйиннинг орқаси)ни артиш керак.

Чунки юз ва қўл билаклари бошқа аъзоларга нисбатан кенг сатҳга эга. Тана кенг майдондаги намни парлантириш учун кўп қувват сарфлайди. Бу эса танага кўпроқ совуқ ўтишига, ва натижада, простатит келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Простатитга чалинган эркаклар қуйидагини ўзлари учун қоида қилиб олишлари шарт: ҳар доим, ҳаммомда ювиниб бўлгач, танани артишни белнинг пастидан бошлаш, аввало, жинсий аъзоларни қуритиш керак. Агар юқоридан пастга қараб артинадиган бўлса, то жинсий аъзоларга навбат келгунча улардан совуқ ўтиб кетиши ва натижада простатит яна қўзғаши мумкин.

Айрим кишилар турли сабаблар туфайли, ҳожатхонага бормай, сийдикни мажбуран ушлаб юрадилар. Бу эса сийдик қовуғига, сфинктерларга ва простата безига салбий таъсир қилиши, сийдик орқали простата безига инфекция тушишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун сийдикни мажбуран ушлаб ўтирмасдан, вақтида ҳожатхонага бориб, сийдик қовуғини бўшатиш керак.

Эркак киши жинсий алоқа қилиш натижасида катта қувват йўқотиб, чарчаб, терлаб, ўша заҳотиухлаб қолиши мумкин. Ана шундан эҳтиёт бўлиш керак. Эр-хотин жинсий алоқадан сўнг, шу иш учун олиб қўйилган махсус латта ёки сочиқ билан жинсий аъзоларини артиб, обдон қуритиб, терлаган бўлсалар ярим соатча устларини енгил кўрпа билан ёпиб, чўзилиб ётишлари керак.

Ухлаб қолиб, жинсий аъзодаги намнинг ўзи қуриб қолишига йўл қўймаслик керак. Айнан мана шу сабаб,( яъни жимоъдан кейин олатни латта билан артмасдан, ўзи қуриб қолиши) кўп ҳолларда простатитга сабаб бўлади. Ёки жинсий алоқадан кейин, артинмасдан туриб дарҳол бориб ҳаммомга кириш ҳам мумкин эмас.

Бундай пайтдабадан, гўёки, қизиган темирдек бўлади. Шундай ҳолатда баданга теккан сув иссиқ бўлганида ҳам шамоллаш ёки простатитга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун иложи борича ярим соатлардан кейин, бадандаги терни қуритиб, совугиб ювиниш афзал.

 

52. Касаллик аломатларини ўзингизда сезсангиз, уялиб ўтирмасдан, зудлик билан мутахассис шифокор (уролог- андролог)га мурожаат қилиш керак. Кўпчилик эса бундан уялиб, касалини яшириб юради. Лекин кейинроқ барибир боришга мажбур бўлади. Аммо бу пайтда касаллик кучайиб кетган бўлади. Маслаҳатимиз: бошқа соҳа шифокорларига учрашиб ёки даволанган беморлардан сўраб, ҳар хил антибиотикларни қабул қилиб, аҳволингизни баттар оғирлаштирманг.

53. Санаторий — курортларда даволанишнинг ҳам аҳамияти жуда катта. Айрим ҳолларда санаторийда 10 кун даволаниб дам олиш, бир неча ой мобайнида ичилган дорилардан яхши самара беради. Чунки киши санаторийда даволанаётганда қулай шароитларда бўлади, ишдан ва уй ташвишларидан четда бўлганидан асаблари дам олади. Шунинг учун йилда бир марта курортларда дам олиш ҳар бир кишининг соғлиги учун фойдалидир.

54. Простатитдан даволаниб, тузалгандан кейин, биринчи йил ҳар 3 ойда бир марта, кейинги уч йилда эса ҳар 6 ойда бир марта шифокор текширувидан ўтиб туриш керак. Қолаверса, 40 ёшдан ошган барча эркаклар простата безларини УЗИ (ультра товушли текширув)да текширтиришлари керак. Бундан мақсад — касалликни эртароқ аникдашдир. Ушбу касаллик қанча эрта аниқланса, уни даволаш шунча осон кечади.

 

55. Беморлардан кўрсатмаларимитипг бирортасини аҳамиятсиз санамасликни, уларнинг барчасига тўлиқ риоя қилишни илтимос қиламиз. Фақат шундагина натижа кўзга кўриниши мумкин, акс ҳолда шунча даволансам ҳам ҳеч қандай наф сезилмаяпти, деб юраверадилар. Аслида шифокор давосининг ёки табиий даволаш воситаларнинг нафи тегади, аммо ушбу китобимизда келтирилган кўрсатма ва тавсияларга тўлиқ риоя қилмаслик ушбу нафни йўққа чиқараверади.

(Visited 539 times, 1 visits today)

davolash.ru

rivojlanish sabablari va mexanizmlari, alomatlari, davolash, oldini olish

Nevroz, psixonevroz, nevrotik buzilish, nevroz kasalligi (qadimgi yunon. νεῦρον «asab» dan yangi lot. neurosis) — uzoq davom etadigan funktsional psixogen buzilishlar majmuasi. Bunday buzilishlarning klinik tasviri astenik, o’rnashib qoladigan fikrlar yoki jazava belgilari, shuningdek, aqliy va jismoniy mehnat qobiliyatining vaqtinchalik pasayishi bilan ta’riflanadi.

Nevroz kasalligi belgilari

Barcha hollarda psixogen omillar bu nizolar (ichki yoki tashqi), psixologik travmaga olib keladigan vaziyatlar ta’siri, stress yoki uzoq vaqt mobaynida psixika hissiy va aqliy sferasining zo’riqishi bo’ladi.

«Nevroz» tushunchasi tibbiyotga 1776-yilda shotlandiyalik shifokor Uilyam Kallen tomonidan kiritilgan. Terminning mazmuni qayta-qayta boshqatdan ko’rib chiqilgan, lekin hozirgacha uning umume’tirof qilingan ta’rifi yo’q. Shuni ham ta’kidlab o’tish kerakki, tibbiyot va biologiyada oliy asab faoliyatining turli funktsional buzilishlari ham «nevroz» deb nomlanadi.

«Nevroz» termini hozirda Amerika Qo’shma Shtatlarida professional psixiatrik hamjamiyat tomonidan ishlatilmaydi. Amerika psixik buzilishlar diagnostik va statistik qo’llanmasining 1980 yilda DSM-III uchinchi nashridan boshlab «nevrozlar» bo’limi bekor qilindi. Misol uchun, depressiv nevroz o’rniga distimik buzilish, obessiv-kompulsiv nevroz o’rniga obessiv-kompulsiv buzilish, ipoxondrik nevroz o’rniga ipoxondriya kiritildi.

Nevroz rivojlanishining sabablari va mexanizmlari

I. P. Pavlov o’zining fiziologik ta’limoti doirasida nevrozni noadekvat kuch va tashqi qo’z’g’atuvchilar ta’siri tufayli miya po’stlog’ida o’ta zo’riqish natijasida oliy nerv faoliyatining surunkali uzoq vaqt buzilishi deb belgilangan. XX asr boshlarida «nevroz» klinik atamasini nafaqat odamlarga, balki hayvonlarga nisbatan ham qo’llash ko’p bahs-munozaralarga olib keldi.

Psixoanalitik nazariyalar nevrozni va uning alomatlarini asosan chuqur psixologik nizo natijasi sifatida ifodalaydi. Bunday nizo insonning asosiy ehtiyojlarini qondirishga to’sqinlik qiladigan va uning kelajagiga tahdid soladigan, inson unga qarshi kurashadigan, lekin yenga olmaydigan uzoq vaqt saqlanadigan ijtimoiy vaziyatlar sharoitida shakllanadi deb taxmin qilinadi.

Zigmund Freyd bunday nizolarni «Id»ning instinktiv talablarni jamiyatdagi odob-axloq va me’yorlarni nazarda tutadigan «Super-Ego» tomonidan bostirilishidagi fundamental qarshiliklarda ko’rgan.

Karen Xorni hisoblashicha, nevrozning fundamental nizosi — shaxsning mos kelmaydigan himoya tendentsiyalari o’rtasidagi qarama-qarshilikning natijasidir. Xorlik, ijtimoiy izolyatsiya, ota-onalarning mutlaq boshqaruvchi mehr-muhabbati, beparvo va tajovuzkor munosabat kabi noqulay ijtimoiy omillardan himoyalanish uchun, bola «odamlar tomon», «odamlarga qarshi» va «odamlardan nari» yo’nalishlarga asoslangan himoya usullarini shakllantiradi.

  • Odamlar tomon harakat qilish, asosan, bo’ysunish, sevish, himoya qilishni ifodalaydi.
  • Odamlarga qarshi harakatlar odamlar ustidan hokimiyat o’rnatishga, shuhratga, tan olinishga, muvaffaqiyatga, kuchli bo’lishga va hayot bilan kurashishga intilishni ifodalaydi.
  • Odamlardan nari harakati mustaqillik, erkinlik, odamlardan holi bo’lish zaruriyatini ifodalaydi.

Nevrotik bemor bir vaqtning o’zida barcha uch tendentsiyalarga ham moyil bo’ladi, lekin ulardan biri ustunroq bo’ladi, shuning ustun nevrotiklarni «bo’ysunuvchi», «tajovuzkor» va «ajralgan» turlarga tasniflash mumkin. Karen Xorni himoya tendentsiyalari o’rtasidagi qarama-qarshiliklarning sababi bo’lgan muammolarga katta e’tibor bergan.

Umuman olganda, bugungi kunda ham psixologik omillar (shaxsning xususiyatlari, uning kamolotga yetishi va tarbiya topishi sharoitlari, jamiyat bilan aloqalarni o’rnatish shartlari, intilishi darajasi), ham biologik omillar (muayyan psixogen ta’sirlarga nisbatan zaifroq qiladigan ma’lum neyromediator yoki neyrofiziologik tizimlarning funktsional tanqisligi) nevroz rivojlanishiga turtki bo’ladigan omillar sifatida qaralmoqda.

Ajratish mezonlari

Nevrotik buzilishlarni umuman psixik buzilishlardan ajratishning asosiy mezonlari quyidagilardir:

  • Og’riqli namoyonlarning boshlanishi va dekompensatsiyasida psixogen omillarning yetakchi roli;
  • Psixik buzilishning funktsional (tiklanadigan) xarakteri;
  • Psixotik alomatlar, shaxs o’zgarishlari, aqli zaiflikning yo’qligi;
  • Psixopatologik namoyonlarning egodistonik (bemor uchun azobli) xarakteri, shuningdek, bemorlarning o’z ahvoliga tanqidiy munosabatda bo’lish.

Nevroz alomatlari va belgilari

Ruhiy alomatlar

  • Emotsional tushkunlik (ko’pincha aniq sabablarsiz).
  • Ikkilanish.
  • Ijtimoiy aloqa qilish muammolari.
  • Noadekvat o’zini baholash: past yoki haddan ziyod ortiqcha.
  • Tez-tez tashvish, qo’rquv hissi, «biron narsaning tashvishli kutilishi», fobiya,
  • vahima hujumlari, vahimali buzilishlar.
  • Qiymat tizimining, hayotiy istaklar va afzalliklar, kishining o’zi, boshqalar va umuman hayot to’g’risidagi fikrlarining noaniqligi yoki qarama-qarshiliklari. Ko’pincha sinizm qayd qilinadi.
  • Kayfiyatning nobarqarorligi, tez-tez va keskin o’zgaruvchanligi.
  • Qo’zg’aluvchanlik (nevrastenyia).
  • Stressga nisbatan yuqori sezuvchanlik — ahamiyatsiz stressli voqeaga odamlar umidsizlik yoki tajovuzkorlik bilan munosabat bildirishadi.
  • Yig’loqilik.
  • Hafachanlik, zaiflik.
  • Tashvishlanish.
  • Psixotravmatik vaziyatga ko’p to’xtalib qolish.
  • Ishlamoqchi bo’lganda tezda charchab qolish — xotira, e’tibor va fikrlash qobiliyatlari kamayadi.
  • Baland tovushlarga, yorqin nurlarga, harorat o’zgarishiga sezgirlik.
  • Uyquning buzilishi: odamning ortiqcha qo’zg’alganligi sababli uxlab qolish qiyin kechadi; uyqu yuzaki, tashvishlantiruvchi, tetiklik bermaydigan bo’ladi; ertalab ko’pincha uyquchanlik kuzatiladi.

Jismoniy alomatlar

  • Bosh, yurak og’rig’i, qorin sohasidagi og’riq.
  • Tez-tez kuzatiladigan charchash hissi, charchoqning kuchayishi, mehnat qobiliyatining umumiy pasayishi.
  • Xavotirlar, qon bosimining pasayib ketishi tufayli bosh aylanishi va ko’z qorong’ulashishi.
  • Vestibulyar apparatlarning buzilishi: muvozanatni saqlash qiyinchiliklari, bosh aylanishi.
  • Ishtahaning buzilishi (ortiqcha yoki kam ovqatlanish, ochlik hissi mavjudligi, lekin ovqat paytida tez to’yib qolish).
  • Uyqu buzilishi (uyqusizlik): uxlab qolish qiyinligi, erta uyg’onish, tunda uyg’onib ketishlar, uyqudan keyin tetiklik tuyg’usi yetishmasligi, qo’rqinchli tushlar ko’rish.
  • Jismoniy og’riqni psixologik boshdan kechirish (psixalgiya), ipoxondriyagacha olib boradigan o’z sog’lig’iga haddan ortiq g’amxo’rlik.
  • Vegetativ buzilishlar: ko’p terlash, yurak urishi, arterial bosimning o’zgarishlari, me’da faoliyatining buzilishi, yo’tal, tez-tez siyish, axlatning suyuqligi.
  • Ba’zan — libido va erektsiyaning pasayishi.

Nevrozning boshqa kasalliklar va alomatlar bilan aloqasi

Bosh og’rig’i

Bosh og’rig’i turli xil aqliy holatlarda va kasalliklarda uchraydi. Odatda u emotsional zo’riqish yoki o’z his-tuyg’ularni bostirish (masalan g’azabni) hollarida paydo bo’ladi. Bundan tashqari, bosh og’rig’i gallyutsinator (psixalgiya) bo’lishi mumkin.

Vegetotomirli distoniya

Vegetotomirli distoniya — bu vegetativ asab tizimi faoliyatining buzilishidir. Aqlga bo’ysunadigan va mushaklarni boshqaradigan somatik nerv tizimidan farqli o’laroq, vegetativ asab tizimi avtomatik ravishda ishlaydi va organizmning a’zolari va tizimlari faoliyatini ta’minlaydi.

Xavf tug’ilganda vegetativ asab tizimi xavfni yengish uchun organizmning kuchlarini safarbar qiladi (masalan, qon bosimini oshiradi). Agar odam tez-tez xavfli deb hisoblangan vaziyatga faol javob qaytara olmasa (masalan, ijtimoiy omillar tufayli) va o’zining xavotirini bostirishga majbur bo’lsa, shuningdek, xavfli bo’lmagan ko’p vaziyatlar unda qo’rquv hissini uyg’otsa (yoki u panik xujumlardan aziyat chekayotgan bo’lsa), avtonom asab tizimi noto’g’ri ishlay boshlaydi, xatolar to’planib boradi va muvozanatning yo’qolishi yuzaga keladi, bu VTDning bevosita belgilari bilan bir qatorda turli a’zolar ishining buzilishiga sabab bo’ladi.

Panik buzilishlar, fobiya, tashvish hissi

Turli xavotirli buzilishlar (panik xujumlar, fobiya, doimiy tashvish) odatda nevroz bilan birga kechadi.

Nevroz kasalligini davolash

Nevrozlarni davolashning ko’p usullari va nazariyalari mavjud. Nevrozni davosi antidepressantlar va trankvilizatorlar yordamida psixoterapiya va medikamentoz terapiyaga asoslanadi.

Nevroz va nevrotik reaktsiyalarni davolashning asosiy usuli psixoterapiya hisoblanadi. Hozirgi vaqtda psixoterapevtik yordamning ko’plab yo’nalishlari va usullari mavjud. Ular patogenik (nevrozning sabablari va uni shaxsda ushlanib turishi jarayoniga ta’sir ko’rsatadigan) va simptomatik yoki yordamchi (ular faqat patogenik uslublar bilan birgalikdagina samarali bo’lib, o’zlari faqat alomatlarni yengillashtiruvchi vaqtinchalik ta’sir ko’rsatadi) turlarga bo’linadi.

  • Patogenetik uslubi psixodinamik, ekzistentsial, interpersonal, kognitiv, tizimli, integrativ, geshtalt-terapiyani o’z ichiga oladi.
  • Simptomatik usublarga esa xulq-atvor, gipnoz, tana-yo’naltirilgan, ekspozitsion terapiya, nafas olish mashqlari, art-terapiya, musiqa terapiyasi va boshqalar kiradi.

Nevroz insonning tiklanadigan holati bo’lib, psixoterapevtik davolanishiga yaxshi bo’ysunadi. Dori-darmonli terapiya faqat psixoterapevtik jarayon uchun katalizator bo’lib, hech qanday holatda nevrozni davolashning asosiy shakli sifatida qaralmaydi. Kamdan-kam hollarda, inson shaxsiyatining o’sishi, nizoli vaziyat ahamiyatining yo’qolishi, avvalgi turmush tarziga qaytish va hokazolar tufayli nizoning hal bo’lishi natijasida nevrozdan mustaqil qutilish hollari ham qayd qilinadi.

Obsessiv-kompulsiv buzilishda birinchi o’rindagi davolash sifatida kognitiv-xulq terapiyasi (KXT) va SQUSI (serotonin qayta ushlanishining selektiv ingibitorlari) yoki klomipramin guruhi antidepressantlarini qo’llash tavsiya etiladi. Kognitiv-xulq terapiyasidan tashqari, psixodinamik terapiya yoki psixoanaliz ham ishlatiladi, lekin ularning samaradorligi, KXT samaradorligidan farqli o’laroq, kam isbotlangan. KXT — bu obssesiv-kompulsiv buzilishda samaradorligi nazorat ostida o’tkazilgan tadqiqotlar bilan tasdiqlangan psixoterapiyaning yagona turidir.

Obsessiv-kompulsiv buzilishni kognitiv davolashda adapitvlikka o’rgatish qo’llaniladi — bu texnikada terapevt bemorda qayta-qayta o’rnashib qolgan fikrlarni chaqirishga harakat qiladi, natijada bunday fikrlar bemor uchun xavflilik ahamiyatini yo’qotadi va xavotirning pasayishiga sabab bo’ladi deb taxmin qilinadi. Shuningdek javobni oldini olishning yashirin texnikasi ham ishlatiladi: terapevtlar bemorlarni adaptiv o’qitish davomida yuzaga kelishi mumkin bo’lgan o’rnashib qolgan fikrlardan chalg’ish yoki saqlanishga o’rgatadi. Kognitiv nazariya tarafdorlari fikrlariga ko’ra, bunday buzilish insonning yoqimsiz, keraksiz o’ylari mavjudligi xususiyatlaridan kelib chiqadi: ba’zi odamlar uchun yoqimsiz fikrlar shu darajada jirkanch va zo’riqtiradigan ta’sir ko’rsatadiki, ular bunday fikrlardan qochish yoki ularni bartaraf qilishga urinishadi. Bu sa’y-harakatlar fikrlarning o’rnashib qolishiga olib keladi, ular noqulaylikni bir muddat pasaytiradi va qayta-qayta takrorlanaveradi, qutilishga harakat qilish esa ular bilan bog’liq tashvishlarni yanada kuchayishiga sabab bo’ladi.

KXT boshqa nevrozlarda ham qo’llaniladi. Masalan, umumiy xavotirli buzilishda odatda ikkita kognitiv yondashuv qo’llaniladi. Ellis va Bek nazariyasiga asoslangan yondashuvdan biriga amal qilgan holda, terapevtlar odamlarga ularning buzilishlari asosida yotgan noadekvat ishonchlarini o’zgartirishga yordam berishadi. Ikkinchisi esa odamlarni stressli vaziyatda o’zini tutishga o’rgatadi. Fobiyalarda xulq-atvor terapiyasi tarafdorlari ta’sir terapiyasi uslubidan foydalanishadi, uning davomida qo’rquvlari mavjud kishilar ularni qo’rqitadigan narsalar va vaziyatlarga duchor qilinadi: masalan agorafobiyaga chalingan odamlarga asta-sekin uylaridan uzoqlashish va ko’proq jamoat joylariga tashrif buyirish o’rgatiladi. Panik hujumlarda kognitiv terapevtlar insonlarning o’z tana sezgilarini noto’g’ri interpretatsiya qilishni to’g’irlashga harakat qilishadi.

Nevrozda psixoanaliz ham qo’llaniladi. Ko’pgina psixoanalitik maktablar fikriga ko’ra, bemor o’z ziddiyatlarini tan olishi, o’zining shaxsiyati haqida aniqroq tasavvurlarga ega bo’lishi kerak. Psixoterapiyaning asosiy vazifasi bemorga nevroz rivojlanishiga olib kelgan barcha munosabatlar jamlanmasini tan olishga yordam berishdir. Psixoterapiyaning natijasi bemorga uning hayotiy tajribasi, bu tajriba asosida shakllangan atrofdagi odamlar bilan munosabatlar tizimini ziddiyatga kelgan vaziyat va kasallikning namoyon bo’lishi bilan bo’lgan nisbatini bemorga tushuntirishdan iborat.

Psixoanaliz tez-tez tanqid qilinadi. 1994-yilda Klaus Grave bir guruh olimlar bilan psixoanaliz va tegishli psixoterapevtik qo’llanmalarning samaradorligini o’rganishga bag’ishlangan 897 eng muhim empirik tadqiqotlar meta-tahlilini chop etdi. Uning mazmunida Grave xulq-atvor terapiyasi psixoanalizga nisbatan ikki barobar samarali ekanligiga ishora qildi.

«Psixoanaliz zararlimi» degan maqolada amerikalik psixolog Albert Ellis psixonalizdan foydalanishning zarari to’g’risida o’z fikrini bildirdi. Xususan, u psixoanaliz umuman olganda noto’g’ri taxminlarga asoslanganligi, u bemorlarni o’zlari ustida ishlash zarurligidan uzoqlashtirishi, hozirgi harakatsizligiga bahona berishini ta’kidlagan.

Emotsional barqarorsizlikdan aziyat chekayotgan bemorlar, ko’pincha psixotrop dorilarning nojo’ya ta’siriga, ayniqsa sezgir bo’ladi. Ba’zi psixofarmakologik dorilar o’xshash nevrotik namoyon bo’lishli nojo’ya ta’sirlarga ega, va natijada — davolash davomida ularning kuchayishi ehtimoli mavjud.

Nevrozni davolashda gipnoz va autogen mashg’ulotlar juda muhim o’rin tutadi.

Agar nevroz mavsumiy ruhiy tushkunlik sababli yuzaga kelgan bo’lsa, uni davolash va oldini olish uchun, quyoshli kunlar sayr qilish yoki nur bilan davolash ko’rsatiladi.

Nevroz kasalligini oldini olish

  • Birlamchi psixoprofilaktika:
    • Ishda va uyda psixotravmatik ta’sirlarning oldini olish.
    • Yatrogeniya va didaktogeniyalarning oldini olish (bolani to’g’ri tarbiyalash, masalan unga boshqalardan kam yoki ustun ekanligi tuyg’usini singdirmaslik,»jirkanch» qilmishlar qilganida unda chuqur qo’rquv va aybdorlik tuyg’usini tug’dirmaslik, ota-ona o’rtasida sog’lom munosabatlar).
    • Oiladagi nizolarni oldini olish.
  • Ikkinchi darajali psixoprofilaktika (qaytalanishini oldini olish):
    • Suhbatlar o’tkazish usuli bilan bemorlarni psixotravmatik vaziyatlarga munosabatini o’zgartirish (ishontirish yordamida davolash). Muntazam dispanzerizatsiya o’tkazish.
    • Xonadagi yorug’likni oshirish — zich pardalarni olib tashlash, porloq yorug’lik manbalaridan foydalanish, kunning yorug’ vaqtidan maksimal foydalanish, fototerapiya. Yorug’lik serotonin ishlab chiqarishga yordam beradi.
    • Umumiy mustahkamlovchi va vitaminli terapiya, yetarli uyqu.
    • Dietoterapiya (to’laqonli ovqatlanish, qahva va spirtli ichimliklar iste’mol qilishdan bosh tortish va boshqalar).
    • Endokrin, yurak-tomir kasalliklari, ayniqsa miya tomirlari aterosklerozi, yomon sifatli o’smalarni, temir va vitamin B 12-tanqislikli anemiya kabi kasalliklarni o’z vaqtida va to’g’ri davolash.
    • Mast bo’lishdan qochish, alkogolizm, narkomaniya va toksikomaniyadan saqlanish.
  • Yuqorida aytilganlarning hammasi shaxsiy psixologik profilaktika bilan bog’liq. Lekin muassasalar va mamlakat darajasida ijtimoiy psixoprofilaktikani o’tkazish zarur — ish va yashash sharoitlarini takomillashtirish.

mymedic.uz

sabablari, tasnifi, alomatlari, davolash, sut bezlari yallig'lanishini oldini olish

Mastit — sut bezi to’qimalaridagi yallig’lanish jarayonidir. Kuchli kengayuvchi og’riqlar, ko’krak terisining qizarishi, zichlashishi, shishishi, tana haroratining keskin ko’tarilishi, varaja qilish bilan namoyon bo’ladi. Mastit mammolog shifokor tomonidan vizual tekshiruv yordamida aniqlanadi, qo’shimcha ravishda ko’krak bezining UT-tekshiruvi belgilanishi mumkin.

mastit kasalligi

Kasallik yiringli, abstsess, flegmona shakllanishi, sut bezida nekroz, sepsis rivojlanishi va hatto o’limga olib kelishi mumkin. Sutda bakteriyalar qayd qilinsa, emizish to’xtatilishi kerak. Kasallik beparvolik natijasida rivojlanib ketsa, sut bezi deformatsiyalari, mastopatiya va ko’krak bezi saratoni rivojlanishi ehtimoli ortadi.

Mastit

Mastit — sut bezlari to’qimalarining yallig’lanishi. Sut bezlarini bakteriyalar bilan infektsiyalanishi tufayli rivojlanadi. Bunda ko’krak kattalashadi, shisahdi, og’riy boshlaydi, sezuvchan bo’lib qoladi, terisi qizaradi va tana harorati ortadi.

Emizikli onalar orasida mastit kasalligi mintaqaga qarab 1% dan 16% gacha o’zgarib turadi. O’rtacha bu ko’rsatkich emizaytogan ayollarning 5 foiziga to’g’ri keladi va so’nggi yillarda kasallikning kamaytirilishiga qaratilgan chora-tadbirlar samarasiz bo’lib qolmoqda. Mastit bilan kasallangan ayollarning katta qismi (85%) birinchi marta tuqqanlar (yoki birinchi marta emizayotganlar) hisoblanadi. Buning sababi sutni sog’ib tashlash malakasi bo’lmaganligi tufayli sutni bezlarda ushlanib qolishidir. 30 yoshdan katta, emizishi birinchi marta bo’lmagan ayollar organizmning himoya qobiliyati pasayishi yoki hamrohlik qilayotgan surunkali kasalliklar tufayli mastitga duchor bo’ladi. Bunday hollarda mastitning alomatlariga asosiy kasallikning klinik belgilari hamroh bo’ladi.

Mastit sabablari

Mastit ko’pincha stafilokok infektsiyasi sabab yuzaga keladi. Lekin organizmda bakterial flora mavjud bo’lsa (nafas olish tizimi, og’iz bo’shlig’i, siydik yo’llari, jinsiy a’zolar infektsiyalari), mastit ular tomonidan ham chaqirilishi mumkin. Ba’zida sut bezlari ichak tayoqchasi bilan infektsiyalanadi. Bakteriyalar sut beziga qon oqimi va sut kanallari orqali kiradi.

Ko’pincha mastit uzoq muddatli patologik laktostaz tufayli rivojlanadi (sutni turib qolishi). Sut bezining biron qismidan uzoq vaqt davomida sut chiqmasligi kuzatilsa, o’sha sohada bakteriyalar rivojlanishi uchun qulay muhit paydo bo’ladi, rivojlangan infektsiya yallig’lanish jarayoni, isitma va yiring paydo bo’lishiga turtki bo’ladi.

Mastit tasnifi

Mastit mavjud yallig’lanish tabiati bilan farqlanadi: seroz, infiltratif, yiringli, abstsesslashgan, gangrenoz va flegmonoz mastit. Seroz, infiltratif va yiringli mastit ketma-ket keladigan yallig’lanish jarayoni bosqichlarini ifodalaydi va seroz yallig’lanishli sohaning shishib qolishidan boshlab infiltrat shakllanishi va yiringli jarayon boshlanishigacha davom etadi.

Abstsessli mastitda yiringli o’choq lokalizatsiyalangan va cheklangan bo’ladi, flegmonoz mastit esa yiringli yallig’lanishni bez to’qimalari bo’ylab tarqalishi bilan ifodalanadi. Kasallik uzoq muddat davom etishida yoki organizmning himoya qobiliyati pasayganligida bezning yallig’langan to’qimalari nekrozga duchor bo’ladi (gangrenoz mastit). Shuningdek mastitning klinik turlari ham ajratiladi: eng keng tarqalganlari — tug’ruqdan keyingi o’tkir mastit, plazmahujayraviy mastit va yangi tug’ilgan chaqaloqlar mastiti.

Mastit alomatlari va belgilari

Tug’ruqdan keyingi o’tkir mastit ko’pincha emizikli onalarda laktostazning yallig’lanishli asorati hisoblanadi. Ba’zida sutning turib qolishi belgilari kuzatilmagan holda rivojlanadi. Kasallik sut bezlarida og’riqli zichlanishlar, ular atrofidagi terining qizarishi va haroratining ortishi, isitma va umumiy inoksikatsiya alomatlari bilan namoyon bo’ladi. Yanada rivojlanishi bilan og’riqlar kuchayadi, ko’krak kattalashadi va juda issiq bo’ladi. Emizish va sog’ish juda og’riqli, sutda qon va yiring aniqlanishi mumkin. Yiringli mastit ko’pincha sut bezining abstsessi rivojlanishiga ulanadi.

Plazmahujayraviy mastit — bu laktatsiya muddati tugashi bilan bir necha bor tuqqan ayollarda rivojlanadigan kam uchraydigan kasallik. U siyna ostidagi to’qimalarni plazmatik hujayralar tomonidan infiltratsiyalanishi va chiqaruvchi kanallar epiteliyasining giperplaziyasi bilan tavsiflanadi. Bunday mastit yiringlamaydi va ko’krak bezi saratoni bilan o’xshash umumiy tashqi alomatlarga ega.

Yangi tug’ilgan chaqaloqlar mastiti  — har ikki jinsdagi bolalarda yetarlicha tez-tez uchraydigan kasallik bo’lib, sut bezlari shishi va ularni bosganda ajralma ajralishi (qoida tariqasida, onaning qoldiq jinsiy gormonlari ta’siri natijasidir) bilan namoyon bo’ladi. O’tkir yiringli yallig’lanishda va abstsess shakllanishida yiringli o’choqda xirurgik sanatsiya o’tkaziladi, ammo ko’pincha alomatlar uch yoki to’rt kun ichida pasayadi.

Mastitning tashxisi

Sut bezidagi yallig’lanish o’chog’i palpatsiya yordamida aniqlanadi. Shuningdek shikastlangan ko’krak tomonidagi qo’ltiq limfa tugunlarining kattalashishi (ba’zida palpatsiya paytida og’riq seziladi) qayd qilinadi. Yiringlash flyuktuatsiya alomatining aniqanishi bilan xarakterlanadi.

Sut bezining ultratovush tekshiruvi o’tkazilganida sut bezi yallig’lanishining odatdagi tasviri kuzatiladi. Seroz mastit bezning differentsiatsiyalangan tuzilmalari exografik tasvirining silliqlanishi, sut kanallarining kengayishi, terining va teri osti to’qimasining qalinlashishi bilan ifodalanadi. Sut bezlaridagi infiltrat yaxshi chegaralangan cheklangan past exogenlik sohalar kabi ko’rinadi, yanada rivojlanishida «asalari ini» surati paydo bo’ladi. Shuningdek UTTda abstsess shakllanishlari yaxshi ko’rinadi, nekroz zonalari aniqlanadi. Uslubning o’ziga xosligi va ishonchliligi 90% ga yetadi.

Mastit tashxisini qo’yish odatda qiyinchilik keltirib chiqarmaydi, shuning uchun odatda mammografiya o’tkazilmaydi. Shubhali UTT suratlarida gistologik tahlil uchun aspirat olinadi (ultratovush tekshiruvi ostida sut bezining ingichka ignali aspiratsion biopsiyasi). Bakteriologik tekshiruvlar uchun bezdan sut namunasi olinishi mumkin.

Yallig’lanishning sust kechishi va uning atrofida fibroz to’qima bolishchasi shakllanishida surunkali mastit haqida gapiriladi. Bunday holatda klinik ko’rinishlar odatda zaif ifodalanadi, ammo palpatsiyada kamharakat, zich, teri bilan birikib ketgan o’choq aniqlanadi.

Mastitni davolash

Sut bezida yallig’lanish mavjudligiga zarracha gumon bo’lsa ham darhol mammologga murojaat qilish kerak, chunki ushbu kasallikni davolashda mastitni keltirib chiqargan sabablarini o’z vaqtida aniqlash va infektsion jarayonni bostirish uchun zarur choralarni qo’llash o’ta muhim hisoblanadi. Mustaqil davolanish bilan shug’ullanish yoki mutaxassisga tashrifni kechga qoldirish tavsiya etilmaydi, chunki sut bezining yallig’lanishi yanada kuchli rivojlanishga, yiring shakllanishiga va abstsessga o’tishga moyil bo’ladi. Yiringli mastit rivojlangan bo’lsa, xirurgik davolash kerak bo’ladi.

Kasallik seroz yallig’lanish yoki infiltrat bosqichida aniqlansa, konservativ davolash amalga oshiriladi. Kuchli ta’sir ko’rsatadigan keng ta’sir doirasiga ega antibiotik terapiyasi belgilanadi. Bunday holatda seroz mastit, qoida tariqasida, 2-3 kunda o’tib ketadi, infiltratning so’rilib ketishi 7 kungacha davom etishi mumkin. Agar yallig’lanish og’ir umumiy intoksikatsiya bilan birga kechsa, detoksikatsion muolajalar (elektrolitlar, glyukoza eritmasi infuziyasi) o’tkaziladi. Yaqqol ortiqcha laktatsiyada uning oldini olish uchun vositalar tayinlanadi.

Mastitning yiringli shakllari odatda jarrohlik aralashuvni talab qiladi. Sut bezida rivojlangan abstsess favqulotda jarrohlik sanatsiyasi uchun ko’rsatma hisoblanadi: mastit ochiladi va yiringli o’choq drenaj qilinadi.

Progressiv mastit uning bosqichidan qat’iy nazar, keyingi emizishlar uchun qarshi ko’rsatma bo’lib hisoblanadi (shu jumladan sog’lom ko’krak bilan ham), chuni ko’krak suti, qoida tariqasida, infektsiyalangan va tarkibida to’qima parchalanishidan qolgan toksik moddalarni saqlaydi. Bolada patologik o’zgargan sut ichak disbakteriozi va ovqat hazm qilish tizimining fuktsional buzilishlariga sabab bo’ladi. Mastitni davolash antibiotiklarni o’z ichiga olganligi bois, bu davrda ham bolani emizish xavfsiz emas. Antibiotiklar a’zolar va to’qimalarning normal rivojlanishi va o’sishiga sezilarli darajada zarar yetkazishi mumkin. Mastitni davolash davrida sut sog’ib olinishi, pasterizatsiya qilinishi va undan keyin bolaga berilishi mumkin.

Laktatsiyani to’xtatilishi uchun ko’rsatmalar: antibiotiklar bilan davolashda uch kun davomida seroz va infiltratif mastit dinamikasi yo’qligi, kasallikning yiringli shakli rivojlanishi, yallig’lanish o’chog’inig bevosita siyna ostida joylashishi, ona anamnezida yiringli mastit mavjudligi, a’zolar va tizimlarning hamroh patologiyalari, ona o’zini yomon his qilishi.

Mastit kasalligini oldini olish

Mastitni oldini olish chora-tadbirlari laktostazniki bilan o’xshash, chunki aksariyat hollarda aynan laktostaz ushbu kasallik rivojlanishi uchun turtki bo’lib xizmat qiladi.

Sut turib qolishini oldini olish uchun sut bezlari to’liq bo’shatilishi kerak: muntazam emizish va ortiqchasini sog’ib tashlash. Agar bola bir ko’krakdagi sutdan to’ysa, keyingi safar uni boshqa ko’krakdan emizish kerak.

Bola ko’krakni faqatgina tinchlanishi, sutsiz emishiga yo’l qo’ymang. Sut bezining yallig’lanishiga siynadagi yoriqlar ham sababchi bo’lishi mumkin, shuning uchun ko’krakni emizishga tayyorlash, gigiena qoidalariga amal qilish, chaqaloqni emizish uchun to’g’ri ushlash kerak.

Mastit rivojlanishining profilaktik chora-tadbirlaridan biri sifatida kasallikni o’z vaqtida aniqlash va organizmdagi infektsiya o’choqlarini sanatsiya qilishdir, ammo yodda tutish kerak, emizish davrida umumiy antibakterial terapiya qarshi ko’rsatiladi.

mymedic.uz

Oq qon kasalligi yoki leykoz

Leykemiya (leykoz) yoki oq qon kasalligi — qon hujayralarining saratoni. Leykemiyada suyak iligida anomal qon hujayralari ishlab chiqariladi. Odatda, leykemiya infeksiya bilan kurashish uchun mas’ul bo’lgan g’ayritabiiy leykotsitlar ishlab chiqarishni o’z ichiga oladi. Oq qon kasalligida anomal hujayralar odatiy leykotsitlar kabi vazifalarni bajarmaydi. Leykemiya hujayralari o’sib boradi va bo’linadi, qolgan qon hujayralari harakatiga xalaqit beradi. Natijada organizmning infektsiyalarga qarshi kurashish qobiliyatining pasayishi, qon ketishini nazorat qilish yo’qolishi va kislorod tashish qiyinchiligi kuzatiladi.

Leykemiya (leykoz) yoki oq qon kasalligi - qon hujayralarining saratoni.

Oq qon kasalligining umumiy turlari

Kasallik qanday tezlikda rivojlanishi va qanday g’ayritabiiy hujayralar paydo bo’lishiga asoslanib bir nechta turlarga bo’linadi. Leykemiyaning to’rt eng keng tarqalgan turlariga o’tkir limfositar leykoz (O’LL), surunkali limfositar leykoz (SLL), o’tkir miyeloid leykoz (O’ML) va surunkali miyeloid leykoz (SML) kiradi.

Leykemiya tez rivojlansa, o’tkir oq qon kasalligi deb ataladi (shuningdek, o’tkir limfoblast leykoz). O’tkir leykoz bolalarda keng tarqalgan, lekin kattalarga ham ta’sir qilishi mumkin. Ko’p sonli leykotik hujayralar qonda va ilikda tez to’planib qoladi va natijada infektsiyalarga tez chalinish, charchoq, tanadagi ko’karishlar kabi belgilar kuzatiladi. O’tkir oq qon kasalligi tezkor davolanishni talab qiladi.

Vaqt o’tishi bilan surunkali oq qon kasalligi rivojlanadi, odatda 55 yoshdan katta odamlarga ta’sir qiladi. Bolalar va o’smirlarda deyarli hech qachon kuzatilmaydi. Ushbu leykemiya rivojlanishi boshlanishida aniq belgilar sezilmaydi. Agar davo choralari yo’q bo’lsa, oxir-oqibat o’tkir leykozdagi kabi alomatlarni yuzaga kelib, qonda ko’p miqdorda leykotik hujayralar uchrashi mumkin.

Leykemiya leykotik hujayralar turiga qarab miyeloid (o’tkir miyelotik leykemiya deb ham ataladi) yoki limfoid leykemiya deb tasniflanadi. Qon hujayralari normal rivojlanishining asosiy tushunchasi turli xil leykemiya kasalliklarini aniqlash uchun zarur. Oddiy qon hujayralari o’zak hujayralaridan paydo bo’ladi, bu hujayralarning ko’p turlari bo’lishi mumkin.

Miyeloid suyak iligidagi o’zak hujayralardan yetilib, miyeloid blast deb ataladigan yetilmagan oq qon hujayralari bo’lib qoladi. Ushbu miyeloid blastlar yetilgach, qizil qon hujayralari, trombotsitlar yoki ba’zi bir leykotsitlar turiga aylanadi.

Limfoid o’zak hujayralari suyak iligida yetilib, limfoid blastga aylanadi. Limfoid blastlar T-limfotsitlarga yoki maxsus leykotsitlarga aylanadi. Miyeloid leykozlar miyeloid blastlardan kelib chiqqan hujayralardir, limfoid leykoz esa limfoid blast hujayralardan paydo bo’ladi. Leykemiya bilan bog’liq hujayra turini bilish, to’g’ri davolash usulini tanlashda muhim ahamiyatga ega.

Leykemiyaning kamroq uchraydigan turlari:

  • Tukli hujayrali leykemiya — surunkali oq qon kasalligi turi.
  • Surunkali miyelomonositar leykemiya — miyeloid hujayralardan rivojlanadigan surunkali leykemiya;
  • Yosh miyelomonositik leykemiya — 6 yoshgacha bo’lgan bolalarda keng tarqalgan miyeloid leykoz turi;
  • Katta donador limfositar leykoz.

Leykemiyaga nima sabab bo’ladi? Leykemiya nasldan naslga o’tadimi?

Leykemiyaning aniq sababi noma’lum, ammo u genetik va ekologik omillarning kombinatsiyasini o’z ichiga oladi. Leykemiya xujayralari o’zlarining DNKlarida mutatsiyalar hosil qilib, ular anormal tarzda o’sib ketadi va odatiy leykositlar funktsiyasini yo’qotadi. Ushbu mutatsiyaga nima sabab bo’lganligi noma’lum. Leykemiyaga xos bo’lgan hujayra DNKning bir xil turi xromosomalarning translokatsiyasi deb nomlanadi. Ushbu jarayonda bir xromosomaning qismi uziladi va boshqa xromosomalarga qo’shiladi. SMLning deyarli barcha hollarida, ba’zan esa boshqa oq qon kasalligi turlarida kuzatilgan bir translokatsiya 9 va 22 xromosomlalar orasida DNK almashinuvidir, bu Filadelfiya xromosomasi deb ataladigan holatga olib keladi. Bu BCR-ABL deb ataladigan onkogen (saratonni rivojlantiruvchi gen) hosil qiladi. DNKning bu o’zgarishi nasldan naslga o’tmaydi, biroq inson hayotida ta’siri bo’ladi.

Ko’pchilik leykemiya hollari nasliy bo’lib hisoblanmaydi, ammo ayrim genetik mutatsiyalar va sharoitlar avlodlarga uzatilishi mumkin. Li-Fraumeni sindromi deb ataladigan holat TP53 deb ataladigan o’simta supressor genida nasldan olingan mutatsiya bilan tavsiflanadi va bu holatda odamlarda leykemiya va boshqa saraton kasalliklariga chalinish xavfini oshiradi. Leykemiya rivojlanish xavfini oshirishi mumkin bo’lgan boshqa irsiy kasalliklarga Daun sindromi, 1-toifa neyrofibromatoz, telangiektazi ataksiyasi va Noonan sindromi kiradi.

Leykemiya xavf omillari nima?

Ma’lumki, radiatsiyaviy ta’sir oq qon kasalligi rivojlanish xavfini oshiradi. Atom hujumidan so’ng omon qolgan odamlar orasida leykemiya uchrashi oshgan. Saratonni davolash uchun radiatsiya bilan davolash ham leykemiya xavfini oshirishi mumkin. Ba’zi kimyoviy moddalar, shu jumladan benzol (kimyoviy sohada keng qo’llaniladigan) ta’sir qilishi, leykemiya rivojlanishi xavfini oshiradi. Chekish O’MLni rivojlanish xavfini oshiradi.

Miyelodisplastik sindrom sifatida ma’lum bo’lgan qon kasalliklari O’MLni rivojlanish xavfini oshiradi. Inson T-xujayrasidagi leykemiya 1 (HTLV-1) — bu noyob turdagi leykemiyaga olib keladigan virus. Saratonga qarshi ba’zi kimyoterapevtik dorilar leykemiya rivojlanish xavfini oshirishi mumkin.

Xavf omillarining mavjudligi, odamning oq qon kasalligiga chalinishini anglatmaydi va xavf omillari ko’p bo’lgan odamlar hech qachon kasal bo’lmasligi ham mumkin. Xuddi shunday, leykemiyani rivojlantirgan har bir kishi aniqlanadigan xavf omiliga ega bo’lmagan holatlar ham qayd qilingan.

Leykemiya belgilari va alomatlari qanday?

Leykemiya belgilari va simptomlari kasallikning turiga bog’liq. Yuqorida ta’kidlab o’tilganidek, asta-sekin o’sayotgan yoki surunkali leykemiya dastlabki paytlarda biron-bir belgi namoyon qilmaydi, agressiv yoki tez o’sayotgan leykemiya og’ir alomatlarga olib kelishi mumkin. Leykemiya belgilari qon hujayralarining (shaklli elementlarining) funktsiyasini yo’qotishdan yoki organizmdagi g’ayritabiiy hujayralarni to’planishidan paydo bo’ladi.

Leykemiya belgilari va alomatlari odatda quyidagilarni o’z ichiga oladi:

  • Isitma;
  • Kechki terlash;
  • Odatda og’riqsiz kattalashgan limfa tugunlari;
  • Charchoq hissi;
  • Yengil qon ketish;
  • Teri ustida moviy yoki binafsharang dog’lar;
  • Takroriy burun qonashi;
  • Tez-tez infektsiyalarga duchor bo’lish;
  • Suyak yoki bo’g’imlardagi og’riq;
  • Tana vaznining kamayishi yoki ishtahaning yo’qolishi;
  • Qorin og’rig’iga yoki shishishiga olib kelishi mumkin bo’lgan taloq yoki jigarning kattalashishi;
  • Terida qizil dog’lar.

Agar leykoz hujayralari miyaga kirsa, bosh og’riqlar, tutqanoq, chalkashlik, mushaklarni nazorat qilishning pasayishi va qayt qilish kabi alomatlar paydo bo’lishi mumkin.

Shifokorlar leykemiyaga qanday tashxis qo’yishadi?

Gematologlar — qon kasalliklarini, shu jumladan leykemiyani diagnostikasi va davolashga ixtisoslashgan tibbiyot mutaxassislaridir. Gematolog-onkologlar qon tomir kasalliklari, masalan, leykemiya va boshqa saraton kasalliklarini davolashadi.

Leykemiya belgilari (kattlashgan limfa tugunlari, taloq) uchun tibbiy tarix (alomatlar va xavf omillari bilan bog’liq savollar) va jismoniy tekshiruvdan tashqari, leykemiyani tashxis qilish odatda qon namunasining laboratoriya tekshiruvlarini o’z ichiga oladi. Qon hujayralarining anomal miqdori oq qon kasalligini ko’rsatishi mumkin, bunda qon mikroskop ostida chuqurroq tekshiriladi. Kasallikni tashxis qo’yish uchun suyak iligi namunasi olinishi mumkin. Suyak iligi biopsiyasi mahalliy og’riqsizlantirish yordamida, son suyagi ichigia qalin, ichi bo’sh igna kiritilib olinadi.

Agar leykemiya hujayralari aniqlansa, qon va suyak iligi namunasi qo’shimcha ravishda sinovdan o’tkaziladi. Ushbu qo’shimcha testlarda genetik o’zgarish va saraton hujayralari tomonidan hujayra yuzasining ma’lum belgilarini ifodalash ko’rib chiqiladi. Ushbu testlarning natijalari leykemiya aniq tasnifini aniqlash va optimal davolanish to’g’risida qaror qabul qilish uchun ishlatiladi.

MRT va KT tekshiruvi ayrim bemorlarda kasallikning darajasini aniqlash uchun foydali bo’lishi mumkin.

Oq qon kasalligini davolash qanday amalga oshiriladi?

Oq qon kasalligini davolashga turli xil tibbiy yondashuvlar mavjud. Davolash, odatda, leykemiya turiga, bemorning yoshi va sog’ligi holatiga, shuningdek, leykemiya hujayralari orqa miya suyuqligiga o’tgan-o’tmaganligiga bog’liq. Laboratoriyada aniqlangan leykemik hujayralarning genetik o’zgarishlari yoki o’ziga xos xususiyatlari, shuningdek, eng mos keladigan davolash turini ham aniqlaydi.

Sergaklik surunkali leykemiya bilan og’rigan ayrim odamlar uchun davolash usuli bo’lishi mumkin. Buning mohiyati salomatlikni diqqat bilan kuzatishdir, shunda davolash kasallikning dastlabki bosqichlaridayoq boshlanishi mumkin. Sergaklik bemorga davolanishning yon ta’siridan xalos bo’lish va asoratlarni oldini olish imkonini beradi.

Oq qon kasalligini davolash kimyoterapiya (asosiy davolash usuli), nurlanish bilan davolash, biologik davolash, o’zak hujayrani ko’chirib o’tkazish va maqsadli davolashni o’z ichiga oladi. Ushbu davolash usullari kombinativ qo’llanilishi mumkin. Taloq kattalashgan bo’lsa, uning bir qismi jarrohlik yo’li bilan olib tashlanishi mumkin.

O’tkir leykemiyani davolashning maqsadi remissiya (tanadagi leykemiya hujayralarining yo’qligi)ni keltirib chiqarishdir. Remissiyadan keyingi terapiya oq qon kasalligi takrorlanishining oldini olish uchun buyuriladi. Bunga konsolidatsiya yoki parvarish davolash kiradi. O’tkir oq qon kasalligi ko’pincha to’liq davolanishi mumkin.

Surunkali leykemiyaning davosi yo’q, ammo davolash choralari ko’pincha saraton kasalligini nazorat qiladi va alomatlarni boshqaradi. Surunkali leykemiya bo’lgan ayrim odamlar o’zak hujayralari transplantatsiyasi uchun nomzod bo’lishi mumkin, bu tuzalib ketish imkoniyatini beradi.

Ko’p holatlarda davolash usullarini o’ylab ko’rish va muhokama qilish uchun vaqt bor, bu davolanishning samarasiga ta’sir qilmaydi. Ammo juda kam hollarda o’ta agressiv leykozlarda terapiya darhol boshlanadi.

Kimyoterapiya

Kimyoterapiya — bu oq qon yoki boshqa saraton hujayralari singari tez tarqalgan hujayralarni o’ldiradigan dori vositasi. Kimyoterapiya tabletka shaklida og’iz orqali tatbiq etilishi mumkin, yoki to’g’ridan-to’g’ri kateter yoki igna orqali vena ichiga yuborilishi mumkin. Odatda, bir nechta preparatning kombinatsiyasini o’z ichiga olgan birlashgan kimyoterapiya buyuriladi. Dori ma’lum vaqt oralig’i bilan yuboriladi.

Ba’zan leykemiyaga qarshi kimyoterapevtik preparat orqa miya suyuqligi ichiga to’g’ridan-to’g’ri yuboriladi.

Kimyoterapiyaning nojo’ya ta’siri, qabul qilingan maxsus dorilarga va dozaga bog’liq. Kimyoterapiyaning ba’zi bir nojo’ya ta’siri tufayli soch to’kilishi, ko’ngil aynishi, qusish, tomoqda yaralar paydo bo’lishi, ishtaha yo’qolishi, charchoq, oson qon ketishi va tezt-tez kasalliklarga chalinish kuzatiladi. Kimyoterapiyaning nojo’ya ta’siri bilan kurashishda yordam beradigan dorilar mavjud.

Kimyoterapiya ba’zi erkak va ayollarda tuxumdonlar va moyaklar zararlanishiga olib keladi, bu esa bepushtlik keltirib chiqaradi.

Biologik terapiya

Biologik terapiya — tirik organizmlar, tirik organizmlardan olingan moddalar yoki saraton kasalligini davolash uchun ushbu moddalarning sintetik variantlari qo’llaniladigan davolash usulidir. Ushbu preparatlar immunitet tiziminining anomal hujayralarni taniydi va ularga hujum qiladi. Saratonni davolash uchun biologik terapiya antitanalar, vaktsinalar yoki sitokinlar (immun tizimini nazorat qilish uchun organizmda ishlab chiqarilgan moddalar) ni o’z ichiga olishi mumkin.

Monoklonal antitanalar ma’lum bir hujayralar bilan ta’sirlashadigan antitanalar bo’lib, ko’plab saratonlarni davolash uchun ishlatiladi. Leykemiyani davolashda ishlatiladigan monoklonal antitanaga misol, B-hujayralarining surunkali limfositar leykemiya (SLL) hujayralarida topilgan CD52 oqsilini yo’qotuvchi alemtuzumabdir. İnterferonlar — leykemiyani davolashda ishlatiladigan kimyoviy moddalardan biri.

Biologik davolashning nojo’ya ta’siri odatda kimyoterapiyaga qaraganda ancha kam bo’ladi va inyektsiya hududida toshma yoki shish paydo bo’lishi bilan cheklanadi. Boshqa nojo’ya ta’sirlarga bosh og’rig’i, mushak og’rig’i, isitma yoki charchoq kiradi.

Maqsadli davolash

Maqsadli terapiya — bu saraton hujayralarining ma’lum bir xususiyatiga yoki funktsiyasiga ta’sir o’tkazadi. Bu davolash usuli barcha tez o’sayotgan hujayralarni o’ldirish hususiyatiga ega emas. Bu degani, maqsadli terapiyada sog’lom hujayralar kimyovterapiyaga qaraganda kamroq nobud bo’ladi. Maqsadli terapiya hujayraning o’sishi to’xtab qolishiga va rivojlanish tezligining pasayishiga olib kelishi mumkin va ular saraton o’sishi yoki tarqalishini rag’batlantiradigan maxsus molekulalarga ta’sir otkazadi.

Monoklonal antitanalar ham(yuqorida biologik terapiya bo’limida aytilgan) saraton hujayralari yuzasida muayyan maqsadli oqsil bilan bog’lanish va o’zaro ta’sir qilishi tufayli maqsadli terapiya hisoblanadi. Imatinib va ​​Dasatinib preparatlari SML va boshqa ba’zi saratonlarni davolashda ishlatiladigan maqsadli terapiya misollaridir. Ushbu dorilar BCR-ABL genining transkriptsiyasi bilan hosil qilingan saratonni rivojlantiradigan oqsilga qarshi mo’ljallangan.

Maqsadli terapiya tabletkalar shaklida yoki inyektsiya yo’li bilan yuboriladi. Nojo’ya ta’siri shishish va to’satdan tana vaznining pasayishini o’z ichiga olishi mumkin. Boshqa nojo’ya ta’sirlar orasida ko’ngil aynishi, qusish, diareya, mushak tutqanog’i yoki toshma toshishi uchrashi mumkin.

Radiatsion terapiya

Radiatsiya (nurlanish) terapiyasi saraton hujayralari uchun yuqori energiyali nurlanishdan foydalanadi. Radiatsiya terapiyasi miyaga tarqalgan leykemiyani davolash uchun yoki taloqni yoki leykemiya hujayralari to’plangan boshqa hududlarni davolash uchun ishlatilishi mumkin.

Radiatsiya terapiyasi ham nojo’ya ta’sirga ega, ammo ular doimiy emas. Nojo’ya ta’siri muolaja ko’rsatilayotgan joyga bog’liq. Masalan, qoringa qaratilganda radiatsiya, ko’ngil aynishi, qusish va diareyaga sabab bo’lishi mumkin. Har qanday radiatsiya terapiyasi bilan davolash qilingan sohada terisi qizarishi va quruqlashishi mumkin. Muolajadan keyin charchoq kuzatiladi.

O’zak hujayralarini ko’chirib o’tkazish

O’zak hujayralarini transplantatsiya qilish uchun yuqori dozalarda kimyoterapiya va / yoki radiatsiya bilan leykemiya hujayralarini normal suyak iligi hujayralari bilan birga o’ldirishni talab qiladi. O’zak hujayralari transplantatsiya vaqtida suyak ichiga infuziya orqali yuboriladi. Sog’lom o’zak hujayralari suyak iligiga o’tadi va yangi qon hujayralarini ishlab chiqarishni boshlaydi.

Autologik o’zak hujayralarini transplantatsiya qilishda bemorning o’z o’zak hujayralarini olinib, leykemiya hujayralaridan ozod qilinadi. Keyin suyak iligi yana suyakka qaytariladi.

Allogen o’zak hujayralarini transplantatsiya qilishda donor tomonidan olingan o’zak hujayralaridan foydalanadi.

O’zak hujayralarini turli usullar bilan olish mumkin. Odatda, ular qondan olinadi. Ular suyak iligi yoki kindik ichakchasidagi qondan ham olinishi mumkin.

O’zak hujayralarini transplantatsiya qilish shifoxonada o’tkaziladi va bir necha hafta davomida kasalxonada qolish kerak bo’ladi. Amaliyotning xavfi normal qon hujayralarining kamayishi oqibatida infektsiya va qon ketishini o’z ichiga oladi. Donor hujayralar bilan o’zak hujayralarini transplantatsiya qilish xavfi graft versus xost kasalligi (donordan ko’chirib o’tkazilgan hujayralar retsipient organizmini «begona»qilishi) (GVHD) deb nomlanadi. GVHDda donor leykotsitlari oddiy kasallik to’qimalariga ta’sir o’tkazadi. GVHD yengil yoki juda og’ir bo’lishi mumkin va ko’pincha jigar, teri yoki oshqozon-ichak traktiga ta’sir qiladi. GVHD transplantatsiya qilinganidan keyin, hatto yillar o’tgach ham paydo bo’lishi mumkin. Bu asoratni bartaraf etish uchun immunitetni zaiflashtiradigan steroidlar yoki preparatlar ishlatilishi mumkin.

Yordam jarayonlari

Oq qon kasalligini davolash usullari sog’lom hujayralarni shikastlaganligi uchun yordamchi davolash talab qilinishi mumkin. Tibbiy yoki radiatsiya terapiyasining nojo’ya ta’sirini yengillashtiradigan va yengib o’tishga yordam beradigan boshqa yordamlar ham kerak bo’lishi mumkin.

Leykemiya bilan og’rigan bemorlar uchun ishlatilishi mumkin bo’lgan davolash va profilaktika choralari quyidagilardan iborat:

  • Gripp va pnevmoniyaga qarshi vaktsinalar;
  • Qon quyish;
  • Ko’ngil aynishga qarshi dorilar;
  • Infektsiyalarni davolash yoki oldini olish uchun antibiotiklar yoki antivirus preparatlar;
  • Infektsiya bilan kurashish uchun immunoglobulinlarni tomir ichiga yuborish;
  • Oq qon hujayralari o’sish omillarini kiritish, oq qon hujayralari ishlab chiqarishni rag’batlantirish;
  • Qizil qon hujayralari (darbepoetin alfa yoki epoetin alfa) ishlab chiqarishni rag’batlantirish uchun qizil qon hujayralari o’sish omillari kiritish.

Oq qon kasalligining asoratlari qanday?

Kasallikning ko’plab asoratlari qondagi hujayralar sonining o’zgarib ketishi bilan bog’liq. Ozib ketish va anemiya — bu oq qon kasalligi va uni davolashning qo’shimcha asoratlaridir. Har qanday leykemiyaning asoratlari davolashda remissiyaga erishilgandan so’ng kasallikning qaytalanishi yoki rivojlanishini o’z ichiga oladi.

Leykemiyaning boshqa asoratlari muayyan turdagi leykemiya bilan bog’liq. Masalan, SLL hujayralarining 3% -5% tabiatini o’zgartirish va agressiv limfomaga aylanishi mumkin. Bunga Rixter transformatsiyasi deyiladi. Autoimmun gemolitik anemiya, organizmda eritrotsitlarning shikastlanishi hisoblanib, SLLning boshqa ehtimoliy asoratidir. SLL bilan og’rigan bemorlarda ikkinchi saraton va boshqa qon kasalliklariga chalinish ehtimoli mavjud.

O’simta lizisi sindromi — bu o’tkir davolanish davrida saraton hujayralarining tez o’limidan kelib chiqadigan holat. Bu deyarli har qanday turdagi leykozda sodir bo’lishi mumkin, va bu ayniqsa, O’MLda ko’proq namoyon bo’ladi. Leykemiya hujayralarining tez vayron bo’lishi ko’p miqdorda fosfatning ajralishiga kuzatiladi, bu esa metabolik kasalliklarga va qo’shimcha ravishda buyrak yetishmovchiligiga olib kelishi mumkin.

Oq qon kasalligidan davolanayotgan bolalarda keyinchalik ba’zi asoratlar, jumladan o’sishning kechikishi, bepushtlik, markaziy nerv sistemasining zararlanishi, katarakta va boshqa saraton xavfi uchrashi mumkin. Ushbu kech ta’sirlarning uchrash ehtimoli bolaning yoshiga va davolashning turi va kuchligiga qarab o’zgaradi.

Leykemiya haqida ma’lumotlar

Oq qon kasalligi mavjud bo’lganda davolanish va asoratlar kasallik turiga, bemorning yoshiga va sog’lig’iga bog’liq bo’ladi. Leykemiya uchun o’lim ko’rsatkichi yoshlar va bolalarga nisbatan yoshi kattaroqlarda yuqoriroq. Ko’p hollarda, leykemiya mavjud davolash usullari bilan nazorat qilinishi yoki to’liq davolanishi mumkin.

Zamonaviy davolash usullari 1960 yildan buyon yashovchanlik ko’rsatkichlarini to’rt barobar ko’payishiga olib keldi, hozirda bu ko’rsatkich besh yilni tashkil qilmoqda.

Leykemiya qanchalik tez qaytalanadi?

Leykemiyaning qaytalanish ehtimoli leykemiya turiga, saraton hujayralarining molekulyar xususiyatlariga va boshlang’ich terapiyaga nisbatan bemor organizmining javob reaktsiyasiga bog’liq. Ba’zi o’tkir leykemiyalar muvaffaqiyatli davolanadi va bemorda kasallik hech qachon takrorlanmaydi. SLM kabi leykemiyalarda doimiy qaytalanishlar kuzatiladi va davolash asosan alomatlarni boshqarishga qaratiladi.

Oq qon kasalligini oldini olish mumkinmi?

Leykemiya rivojlanayotgan odamlarning aksariyati ma’lum bir xavf omiliga ega emas va odatda leykemiyani oldini olib bo’lmaydi. Radiatsiya yoki benzol kabi ayrim xavf omillarini kamaytirish mumkin, ammo bu leykozning oldini olishni kafolatlamaydi.

Leykemiya bo’yicha qanday tadqiqotlar o’tkaziladi?

Leykemiya biomedikal tadqiqotlarning faol maydonidir. Mavjud tadqiqotlar leykemiya xavf omillari va sabablarini o’rganadi, shuningdek, yangi va takomillashtirilgan davolash usullarini kashf etadi.

Klinik tadqiqotlar yangi preparatlar yoki dori vositalarining yangi tarkibi va mavjud davolash usullarini o’rganish bo’yicha olib boriladi. Hozirgi vaqtda yangi maqsadli terapiya, biologik terapiya va kimyoterapiya rejimlarini sinash uchun testlar o’tkazilmoqda.

mymedic.uz

Qizamiq yuqish yo‘llari, belgilari, davolash va oldini olish usullari

Qizamiq – bu o‘tkir yuqumli virusli kasallikdir. Qizamiq yer kurrasida eng keng tarqalgan infeksiya bo‘lib, toshma toshadigan va jiddiy asoratlar qoldiradigan yuqumli kasalliklarning eng tez yuqadiganidir.

Agar qizamiq bo‘lmagan yoki emlanmagan kishi kasal odam bilan muomala qilsa, qizamiqning yuqish ehtimoli 100 foizga yaqinlashib qoladi.

qizamiq kasalligi

Qizamiqqa chalinish mumkin bo‘lgan holat

Qizamiq 2,5 yashar bolalarga ham, kattalarga ham yuqadi. Biroq so‘nggi yillarda bu kasallikning o‘smirlar va kattalarda uchrashi keskin kuchaygan. Yangi tug‘ilgan chaqaloqlarda onalaridan o‘tgan tug‘ma immunitet bo‘ladi. Agar ona ilgari qizamiq bilan og‘rigan bo‘lsa va unda immunitet hosil bo‘lgan bo‘lsa, bola bir yoshga yetguncha, ayniqsa, ona sutini emayotgan bolalar ona immuniteti bilan himoyalangan bo‘ladi. Bunday bolalar qizamiqni oson o‘tkazadi va shundan so‘ng ularda qizamiqqa qarshi mustahkam immunitet hosil bo‘ladi.

Kasallanish mavsumi

Qizamiq ko‘pchilik hollarda dekabr-may oylari davomida uchraydi.

Qizamiq qanday yuqadi?

Qizamiq havo-tomchi yo‘li orqali yuqadi. Qizamiqning virusi tashqi muhitga bemor kishi aksa urganda, yo‘talganda va so‘zlashganda yuqori nafas yo‘llaridan so‘lak tomchilari bilan birga chiqadi. Qizamiq virusi tashqi muhitda ikki soat davomida saqlanishi mumkin, shuning uchun u ikki soat avval bemor kishi o‘tirgan xonaga kirgan sog‘lom odamga ham yuqib qolishi mumkin. Qizamiqqa chalingan kishi toshma toshishidan 2-4 kun oldin yuqumli va kasallik o‘tkir kechadigan davri davomida infeksiya manbai bo‘lib qolaveradi.

Inkubatsiya davri o‘rtacha ikki hafta davom etadi. Bu davr 7 kundan 28 kungacha davom etishi mumkin. Kasallikning 5-6 kuniga kelib, uning virusi og‘iz-halqum bo‘shlig‘idan qonga o‘tadi va organizmning barcha organlari va to‘qimalariga tarqaladi.

Qizamiq virusi ko‘proq nafas olish tizimi, oshqozon va markaziy asab tizimi to‘qimalarini zararlaydi.

Kasallikning birinchi belgilari

  • Yuqori harorat (40,5°C gacha)
  • Og‘iz bo‘shlig‘i va yuqori nafas yo‘llari shilliq pardalarining yallig‘lanishi
  • Kon’yunktivit
  • Toshma. Toshma kasallikning uchinchi kunida paydo bo‘ladi va keyingi uch kun ichida butun tanaga tarqaladi, so‘ng uch kun ichida biroz dog‘lar qoldirib, yo‘qolib ketadi.

Qizamiqning asoratlari

Qizamiqning eng xavfli jihati – uning asoratlaridir. Uning asoratlari qatoriga laringit (halqumning o‘tkir yallig‘lanishi), laringotraxeobronxit (nafas yo‘llarining infeksiyasi), pnevmoniya (o‘pkaning yallig‘lanishi), otit (o‘rta quloqning yallig‘lanishi), tepki, bosh miyaning yallig‘lanishi (ensefalit), miokardit (yurak mushaklarining yallig‘lanishi) kiradi.

Qizamiqni davolash

Qadimda momolarimiz qizamik bo‘lgan odamga qizil ko‘ylak kiydirishgan va bu davoning bir turi ekaniga ishonishgan. Bugungi kunda ham mazkur irim saqlanib qolgan. Ammo zamonaviy tibbiyotda kasallikdan faqat o‘z vaqtida emlatish orqali himoyalanish mumkin, deb tavsiya qilinadi.Qizamiq bilan og‘rigan bemorlarning qorong‘iroq xonada tinch yotishlarini ta’minlash zarur (kon’yunktivitda o‘tkir yorug‘lik kuchli og‘riq beradi). Og‘iz choy sodasining eritmasi bilan chayqab turiladi, asoratlarning oldini olish uchun ko‘zlarga sulfasil va boshqa antibakterial tomchilar tomizib turiladi.

Pnevmoniya yoki boshqa bakterial asoratlar rivojlangan taqdirda antibiotiklar qabul qilish tavsiya etiladi. Kasallikning oldini olish va davolash uchun katta dozalarda A vitaminidan foydalanish mumkin (faqat shifokor nazorati ostida!)

Qizamiqning oldini olish

Bugungi kunda qizamiqdan asorat qolmasligi va hatto o‘lim holatlari vujudga kelmasligi uchun ko‘pgina mamlakatlarda qizamiqqa qarshi majburiy profilaktik emlashlar joriy qilingan. Emlashdan so‘ng hatto kasallik yuqqan taqdirda ham u asoratsiz, yengil shaklda kechadi.

Ma’lumot uchun,1963 yilda qizamiq vaksinasi ishlab chiqilgach, bu kasallik bilan og‘rigan va vafot etganlar soni yuz martaga kamaygan.

Madina Muhammadiyeva, jurnalist.Qalampir.uz

avitsenna.uz

Psoriaz kasalligi — sabablari, belgilari, davolash va oldini olish usullari

Psoriaz (tanga-tanga temiratki) bu — surunkali yuqumsiz kasallik bo‘lib, teri, tirnoqlar va bo‘g‘imlardagi o‘zgarishlar bilan xarakterlanadi.

Oddiy xalq orasida bu kasallik qo‘­tirli temiratki, qichima deb ham ataladi. Teri kasalliklari ichida og‘ir va o‘jar dard hisoblanadi.

Psoriaz xastaligi  nafaqat teri kasalligi, balki organizmning umumiy kasalligi bo‘lib, ichki a’zolarning ham shikastlanishi kuzatiladi. Kasallikda asab tizimi, endokrin tizim va jigarda o‘zgarishlar kuzatiladi.

psoriazFoto: Likar.info

Psoriaz bilan kasallangan bemorlar terisida monomorf toshmalar (och qizil rangli) paydo bo‘ladi. Terining shu sohasida qichishish belgilari ham kuzatiladi. Psoriaz bemorga psixologik jihatdan noqulayliklar tug‘diradi. Bo‘g‘imlarda kuzatiladigan psoriazli artrit kasalligi homilaning zararlanishi yoki homilaning nobud bo‘lishi bilan ham yakunanishi mumkin.

Psoriaz aholining tahminan 2% foizida kuzatiladi. Ayol va erkaklarda uchrash foizi bir xil.

Kasallik ob-havoga ham bog‘liq. Yoz oylari ayrim bemorlarda psoriaz o‘choqlari butunlay so‘­rilib ketadi. Ba’zilarida esa quyosh nurlari ta’sirida kasallikning qo‘zg‘alishi kuzatiladi. Uchinchi guruh bemorlarda bahor va kuz oylarida kasallik qo‘zg‘alishi kuzatiladi.

Psoriazning paydo bo‘lish sabablari

Psoriazning kelib chiqish sabablari hali ham oxirigacha o‘rganilmagan. Asosiy sabab bo‘lib, irsiy omillar hisoblanib kelinmoqda. Etiologik faktori qilib, viruslar ko‘rsatiladi, lekin hali bu virusning turi ham aniqlanmagan. Hozirgi kunda multifaktor kasallik bo‘lib hisoblanadi.

Psoriaz qo‘zg‘alishiga quyidagi omillar sabab bo‘lishi mumkin:

Psoriaz belgilari

Psoriazning birinchi klinik belgisi bu teridagi pushti, qizil rangli ustidan yumshoq kumushrang-oqish tangachalar bilan qoplangan toshmalar hisoblanadi.

Toshmalar boshning sochli qismida ham kuzatilishi mumkin. Dog‘lar atrofidagi teri biroz qizaradi. So‘ngra dog‘ asta-sekin kattalashib boradi. Dog‘lar bir — biriga qo‘shilishga moyil bo‘ladi. Dog‘lar ko‘pincha simmetrik tarzda joylashib, qo‘l-oyoqlarning tashqi sat­hida uchraydi. Davriy ravishda qatqaloqlar hosil qiladi. Bu dog‘lar ko‘pincha terining ko‘p ishqalanadigan sohalarida kelib chiqadi. Masalan: yuz terisi, jinsiy a’zolar sohasida, tabiiy burmalar atrofida, dumbalar sohasida.

psoriaz kasalligiFoto: Likar.info

Asosiy tashxis uchun psoriaz triadasi asosiy omil hisoblanadi: stearinli toshma, terminal plyonka va nuqtali qon ketishlar. Psoriaz yildan yilga son jihatdan ko‘payib boradi. Terida hosil bo‘lgan toshmalar asosan tizza va tirsak bo‘g‘imlarida, tananing sochli qismlarida, boshda joylashadi. Psoriaz rivojlanishining keyingi bosqichlarida toshmalarning hosil bo‘lish tezligi kamayadi, chegaralari aniq ajraladi, teridagi shu soha ko‘k rangli tusda ko‘rinadi. Psoriaz toshmasi kattalashishi to‘xtagandan so‘ng uning atrofida psevdoatrofik halqa (Voronov halqasi) paydo bo‘ladi. Agar psoriaz o‘z vaqtida davolanmasa, toshmalar kattalashadi. Agar psoriaz terida chuqur kirib borgan bo‘lsa, terining shu sohasi depigmentatsiyasi asorati qolishi mumkin.

Ekssudatli psoriazning oddiy psoriazdan farqi shuki, bunda hosil bo‘lgan toshmadan ekssudatli suyuqlik ajraladi. Teri nam bo‘ladi. Ekssudatli psoriaz bilan ko‘proq qandli diabet, qalqonsimon bez funksiyasining kamayishi va tana massasi ortiqcha insonlar kasallanadi. Bemorlarda psoriazning bu turida jarohatlangan sohada qichishish holati kuzatiladi.

Og‘ir mehnat sharoitida ishlaydigan insonlarda ko‘proq qo‘lning panja sohasida psoriaz kuzatiladi. Kasallikning pustullez turi bittagina toshmadan boshlanadi. Artritli holatida ko‘proq artralgik belgilar kuzatiladi. Birinchi navbatda barmoqning kichik bo‘g‘imlari, keyinchalik yirik bo‘g‘imlar, umurtqalararo bo‘g‘imlar zararlanadi. Keyinchalik esa osteoporoz belgilari yuzaga keladi.

Toshmaning paydo bo‘lishida neyroendokrin va vegetodistonik o‘zgarishlar natijasida yuzaga keladi. Bazi kasallarda astenik sindrom, mushaklar atrofiyasi, ichki organlar buzilishi va immun tanqisligi belgilari yuzaga kelishi mumkin.

Psoriaz diagnostikasi

Dermatolog shifokor bemorning shikoyatlari va tashqi tekshiruvlar asosida tashxis qo‘yadi. Keyinchalik terining psoriaz sohasida toshmaning plyonkasi ko‘chishni boshlaydi. Terining shu sohasi nam, nuqtali qon ketishlar kuzatiladi. Psoriazning atipik formasini sifilis papullasi va boshqa kasalliklardan farqlash zarur. Gistologik tekshiruvlarda giperkeratoz, derma qavatining donodor qavati yo‘qolishi, neytrofillarning ko‘plab to‘planishi kuzatiladi. Shu sohada mikroabsses yuzaga kelishiga sabab bo‘ladi.

Psoriazni davolash

Psoriazni davolash uchun kompleks davo usullari qo‘llaniladi. Ish rejimi va dam olish vaqti, gipoallergen diyeta, fizikaviy va emotsional zo‘riqishlardan saqlanish zarur.

Tinchlantiruvchi dori vositalaridan valerianing qaynatmasi tavsiya etiladi. Bu esa qonga adrenalin ajralishini kamaytiradi. Antigistamin dori vositalari shishlarni oldini oladi.  Tavegil, Fenistil, Klartidin, Telfast bemorlarda uyquchanlik chaqirmaydi va kam miqdorda nojo‘ya ta’sirlarga ega. Bundan tashqari shishlarning oldini olish uchun diuretiklarni qo‘llash tavsiya etiladi. Agar artralgik belgilar kuzatilsa, og‘riqni qoldirish uchun Ortofen, Naproksen preparatlari qo‘llaniladi. Agar bo‘g‘imda chuqur o‘zgarishlar kuzatiladigan bo‘lsa, bo‘g‘imlarga punksiya qilinadi va betametazon, triamsinalon dori vositalari yuboriladi.

Fizioterapevtik davolash usullariga ultabinafsha nurlar bilan davolash qo‘llaniladi. Bundan tashqari lazer orqali va fototerapiya usuli qo‘llaniladi. Psoriazni davolash uchun salitsil, retin, bensalitin mazlarini ham qo‘llash maqsadga muvofiqdir. Psoriaz davosining so‘ngi bosqichlarida tiklovchi krem vositalari degter, ixtiol, naftalin mazlari qo‘llaniladi. Bundan tashqari psoriazning barcha ko‘rinishlarida steroid kremlarni qo‘llash tavsiya etiladi. Davolanishning sanator-kurort davrida sulfid va radonli manbalar yaxshi yordam beradi.

Psoriazni oldini olish

Psoriazning oldini olishning maxsus chorasi yo‘q. Kasallikdan o‘tganidan so‘ng tinchlantiruvchi dori vositalari, vitaminlar yaxshi yordam beradi.

Diqqat! Maqoladagi kimyoviy preparatlar faqatgina tanishish maqsadida berilgan. Ulardan shifokor maslahatisiz foydalanish mumkin emas. Preparatlardan foydalanish bilan bog‘liq qarshi ko‘rsatmalar mavjud. Psoriazni davolash uchun shifokor kasallik turi va darajasiga qarab, kerakli bo‘lgan preparatni ma’lum bir tartib asosida tavsiya etadi. Eng muhimi, psoriazni davolash shifokor nazorati ostida olob borilishi lozim!

Maqola 17.04.2018 sanasida yangilandi.

avitsenna.uz


Смотрите также